Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда доимий иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Бунинг асосий манбалари сифатида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, савдо ва сервис соҳалари этиб белгиланган эди.
Айни пайтда Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Чироқчи туманида ишсиз кишиларга фойдаланиш учун ер берилмоқда.
Хусусан, туман марказидан олис қўшни Самарқанд вилояти билан чегарадош олис "Шўрбозор" маҳалласида томчилатиб суғориш технологияси асосида Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан яратилган 72 гектар узумзор ёшлар ва аёллар дафтарларига киритилган фуқароларга узоқ муддатга ижарага берилади. Бу ҳақда Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бугун маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлган учрашувда маълум қилди.
Боғ яратиш истагидан бўлган фуқаролар энди ҳужжатларни расмийлаштириш учун туман марказига боришига ҳожат йўқ. Бугуннинг ўзида туман ҳокими ташаббуси билан 1-сектор биносида махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди. "Шўрбозор", "Бахт" ва "Хушали" маҳаллаларида истиқомат қилаётган ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган боғ яратиш истагида бўлган фуқаролар учун янада қулайлик яратиш мақсадида 1-сектор биносида ишчи гуруҳ фаолиятини бошлади. Энди боғ яратишни мақсад қилган фуқаролар вақт ва маблағларини тежаган ҳолда 1-сектор биносида ташкил этилган штабда онлайн ариза топшириш имкониятига эга бўлишди.
✍️Абдураззоқ КЕНГБОЕВ,
Чироқчи тумани ҳокими биринчи ўринбосари.