Давлат раҳбарининг Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан ўтказган видеоселектордаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда ижтимоий тмрмоқларда Чироқчи туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг видеомурожаатлари эълон қилинди.
“Агробанк” АТБ Чироқчи филиали томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52 сонли Қарорига асосан Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидага Карорида кўрсатиб ўтилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга — мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилиши ва мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик «револьвер» кредит ажратилиши кўрсатиб ўтилган.
Филиалимизда "MIRJALOL IKRAMJANOVICH" ва "SHERNAZARBEK ULUG'BEK" МЧЖларига банк ҳисоб рақами очилган. А.Яссавий ММТП ҳудудида жойлашган "MIRJALOL IKRAMJANOVICH" МЧЖга Чироқчи тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 02.02.2022 йилда электрон тарзда банк ҳисоб рақами очилган. "MIRJALOL IKRAMJANOVICH" МЧЖга Мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик «револьвер» кредит ажратилиши филиал ходимлари томонидан ўрганилиб чиқиб, қуйидаги камчиликлар аниқланган
1. “MIRJALOL IKRAMJANOVICH” МЧЖ томонидан дастлаб қилган оғзаки мурожати бўйича тақдим қилган гаров таъминоти жойига чиқиб ўрганилганда, фуқора Тураева Саломат Махмарасуловага тегишли "Торжилға" МФЙ Торжилға қишлоғидаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси биноси. Ушбу бино иншоот ер майдони билан ташқи баҳолаш ташкилоти томонидан 351 819 568 суўмга баҳоланган, ушбу бинони банк филиали томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, Адлия Вазирлигидан 2000 йил 2 мартида 905-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низоми”га, Агробанк акциядорлик тижорат банк Бошқаруви йиғилишининг Қарори асосан Банкнинг 2022 йилга мўлжалланган Кредит сиёсатини тасдиклаш тўғрисидаги қарорининг 98-Кредит таъминоти сифатида қуйидагиларни расмийлаштириш мумкин: в.ҳ.к) банди бўйича гаровга тақдим қилинган кўчмас мулки тайёр қисмлардан тез ва осон йиғиладиган енгил конструкцияли бинолар, шунингдек лой, сомон ва қамишдан қурилган бинолар гаровга олиш мумкин эмаслиги бинонинг аксарият қисми лой блокдан қурилганлиги, бино ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётганлиги, бино иншоот архитектори томонидан тасдиқланган лойиҳаси асосида қурилмаганлиги маълум бўлди. Бинонинг олд ва орқа томонидан олинган фотосуратлари ҳам буни кўрсатиб турибди.
Банкнинг 2022 йилга мўлжалланган Кредит сиёсати тўғрисидаги қарори бўйича гаров предметининг баҳолаш қийматига тузатиш коэфциентларини қўллаган ҳолда қишлоқ ҳудудларда жойлашган бино иншоотлар гаров объектининг энг юқори қиймати 50% қилиб белгиланган. Бино иншоот, қурилиш объекти лой (пахса) девордан қилинганда гаров мулки сифатида қабул қилиш рад этилган.
5) Тақдим қилинган бизнес режасида лойиқа қийматининг ўз маблағидан амалга ошириши кқрсатилган маблағ қисоб рақамига шакллантирилмаганлиги аниқланган.
“MIRJALOL IKRAMJANOVICH” MЧЖ томонидан айланма маблағни тўлдириш учун револьер кредит олиш учун банк филиалига қуйидаги хужжатларни тақдим қилиши тушунтирилган.
“MIRJALOL IKRAMJANOVICH” MЧЖга “Агробанк” Чироқчи филиалига ҳисоб рақам очиб хизмат кўрсатиш учун ариза билан мурожаат қилиб имзо наъмунаси, МЧЖнинг Низомидан нусха тақдим қилиши, шундан сўнг “MIRJALOL IKRAMJANOVICH” МЧЖ билан “Агробанк” АТБ ўртасида банк мижозга хизмат кўрсатиш юзасидан ҳисоб варақ шартномаси имзоланиши лозимлиги тушунтирилган.
1) Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи хужжати (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси),
2) Туман ҳокимининг сабзавот экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори,
3) Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235 сон қарорига мувофиқ тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлиги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер гектар) тўғрисида маълумотномаси йўқлиги,
4) Талаб килинган 5 млрд сум кредит маблағига ажратиш учун гаров таъминоти учун тақдим қилинган ликвидли мол-мулк.
6) МЧЖнинг Низомида Таъсис шартномаси тузилганлиги лекин тақдим қилинмаган.
2. Ахмад Яссавий ММТП ҳудудида жойлашган “SHERNAZARBEK ULUG'BEK” МЧЖ раҳбари банк филиалига Мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун 100 000 000 (Бир юз миллион) сум йиллик 14 фоиз ставкада 12 ойлик «револьвер» кредит ажратилиши буйича ариза билан мурожаат қилган. Мижознинг мурожаатини ходимлар томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилган ва фуқарога тушунтириш берилган.
Демак, “SHERNAZARBEK ULUG'BEK” МЧЖ раҳбари банк филиали ходими А.Мустафаев ўртасида ўтказилган суҳбат баёнида қуйидаги маълум килинган.(Суҳбат баёни илова нусхаси илова қилинади)
Ушбу суҳбат баёнида банк маблағи ҳисобидан 1 йил муддатга 3 млрд 500 млн сум кредит олмоқчилигини билдирган бироқ гаров таъминоти (ликвидли мол мулк) тақдим эта олмаслигини билдирган.
1) Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи хужжати (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси)
2) Туман ҳокимининг савбзавот экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори,
3) Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарорига мувофиқ тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлиги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер гектар) тўғрисида маълумотномаси йўқлиги,
4) кредит маблағига гаров таъминоти учун тақдим қилинадиган ликвидли мол-мулк тақдим қилолмаганлиги сабабли 100 млн сум полиз экинлари етиштириш учун кредит маблағига 25% миқдорида гаров таъминоти, Кредит кайтмаслик хатарини олдини олиш учун 75% суғурта полиси, 20 % миқдорда молиявий ҳолати барқарор юридек ташкилотнинг кафиллик хатини тақдим қилмаганлиги сабабли кредит ажратиш учун тайёрланган хужжатлари молиялаштирилмасдан турибди.
“SHERNAZARBEK ULUG'BEK” МЧЖнинг раҳбари расмий раҳбари Ойбек Қунғиров бўлиши қарамасдан Қунғиров Салим ижтимоий тармоқлардаги “Elmurod BLOGER телеграм канали орқали Муҳтарам Прездентимизга “Агробанк” АТБ томонидан кредит ажратилмаётганлиги юзасидан мурожаат йўллаган. Аслида Қунғиров Салим “SHERNAZARBEK ULUG'BEK” MЧЖ номидан мурожаат қилишга расмий ваколатга эга эмас.
Қунғиров Салим ўзи раҳбарлигидаги “Қунғиров Кенжа” фермер хўжалигига тақдим қилган аризасига асосан Мева-сабзавотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 78 497 000 (Етмиш саккиз миллион тўрт юз тўқсон етти минг) сум йиллик 14 фоиз ставкада 12 ойлик «револьвер» кредит маблағи ажратиб берилган.
3. Чироқчи тумани "Торжилға" МФЙ Торжилға қишлоғида яшовчи фуқора Тураев Искандар турмуш ўртоғи Тураева Саломат Махмарасулова тегишли “Саломат” фермер хўжалиги номидан ижтимоий тармоқларда “Elmurod BLOGER телеграм канали орқали Муҳтарам Прездентимизга “Агробанк”АТБ томонидан кредит ажратилмаётганлиги юзасидан мурожаат йуллаган.
“Саломат” фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикаcи Президентининг 2019 йил 7 мартда 4231-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Худудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб килиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 2020 йилнинг июнь ойида боғдорчиликни ривожлантириш учун 140 000 000 сум кредит маблағи ажратилган бўлиб, Мижоз томонидан бизнес режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажармаслиги оқибатида ушбу кредит бугунги кунда муаммоли кредит қаторига кириб, мижоз банкнинг ёмон кредит тарихи эга мижозлар руйхати киритилган. “Саломат” фермер хўжалигининг ҳозирги кунда муддати ўтган кредит қарздорликдан қарзи 11 611 000 сум ва унга ҳисобланган фоиз ва пеня жаримаси 1 627 000 сум жами 13 238 000 қарздорликни ташкил қилмоқда.
“Саломат” фермер хўжалигининг муддати ўтган кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизларни сундирмаганлиги учун Чироқчи тумани иқтисодий судига даво ариза киритилиб Чироқчи туман иқтисодий судининг ижро варақаси чиқиб бугунги кунда ижро томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Саломат” фермер хўжалигига олдинги берилган кредит маблағлари ўз вақтида сундирилмаганлиги сабабли ёмон кредит тарихига эга мижозлар қаторига кирганлиги сабабли “Саломат” фермер хўжалигига муаммоли кредит устига кредит ажратиш Марказий банк томонидан қуйилган норматив талабларнинг бузилишига хамда “Агробанк” АТБ нинг 2022 йилдаги кредит сиёсатига талабларига зид бўлганлиги сабабли кредит ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тушунтирилган.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, бугун жамиятимизда аксарият фуқаролар томонидан ўз муаммоларига ечим излашнинг энг осон ва содда йўли бу албатта ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қолдириш бўлиб қолди. Афсуски айрим фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва билими етарли эмаслиги натижасида интернет тармоқлари орқали қилинган мурожаатлари баъзи ҳолларда ўзини оқлаш ҳамда ожиз кўрсатиш саҳналаштирилгандек фикр уйғотади кишида.
✍️О.Умрзоқов,
“Агробанк”АТБ Чирокчи филиали бошқарувчиси.