Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

yangiliklar 14-май, 18:359 556
Жорий йилдан бошлаб мамлакатимиз маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари иш бошлади. Бу мутлақо янги тизим аҳволи оғир оилаларга манзилли кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш ва халқимизнинг умумий фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Алишер Қодиров ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси масъул вакили ва Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Тажиевлар иштирокида Чироқчи тумани ҳокимлиги каттта мажлислар залида тумандаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари учун махсус ўқув семинари ташкил этилди.

Чироқчи туманидаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган семинарда Президентимизнинг 2021  йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини Чироқчи туманида таъминлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилишига эришиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, бу орқали аҳолини иш ва даромад билан таъминлаш, камбағаллик даражасини тез фурсатда қисқартиришга эришиш каби саволларга семинар давомида ҳоким ёрдамчилари жавоблар олишди.

Шунингдек, семинар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси масъул ходими юртимизда "Коррупцмяга қарши курашиш борасида" олиб борилаётган ишлари ва бу жирканч иллатнинг жамиятга етаказаётган зарарлари ҳақида тухталиб ўтди.  
Семинарда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ғанишер Караманов ҳам иштирок этиб, туманда томорқа хизмати кластерлари хизматини йўлга қўйиш, Тараққаёт стратегиясида белгиланган тамойиллар асосида, аҳолини бирваракайига бир неча турдаги тадбиркорликка йўналтириш, таъминотчиларни электрон платформага тўла ўтишларини тарғиб қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг исталган йўналиши учун давлат томонидан ажратиладиган кредит ва субсидияларни бериш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR