Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

"Соғлом турмуш тарзи, қизларнинг олийгоҳларда ўқишларини давом эттиришлари учун яратилаётган имтиёзлар ва ўқувчи қизлар учун атлас либослар" мавзусида давра суҳбати

yangiliklar 04-июн, 17:569 661
Куни кеча Қашқадарё вилояти ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармасининг биринчи ўринбосари К.Каромова, вилоят Кенгаши депутати, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари М.Шарапова, иқтидорли дизайнер Рухсора Асланова ва Чироқчи тумани ҳокимининг маслаҳатчиси Г.Сулаймоновалар туманнинг "Оқолтин" маҳалласидаги 70-ўрта таълим мактабида маҳалла аёллари ва ўқувчи қизлар билан давра суҳбатлари ўтказдилар. 
Мактабда маҳалла қизлари иштирокида "Соғлом турмуш тарзи, қизларнинг олийгоҳларда ўқишларини давом эттиришлари учун яратилаётган имтиёзлар ва ўқувчи қизлар учун атлас либослар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида маҳалла қизлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакилларидан жавоблар олишди. Учрашув ниҳоясида мактаб қизларига атлас либосли кийимлар совға қилинди. 

✍️Г.Сулаймонова,
Чироқчи тумани ҳокимининг маслаҳатчиси.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР