Сўнги ахборот-коммуникация технологияларини соҳага жорий этиш орқали ФҲДЁ органлари фаолиятида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомиллари енгиллашади. Фуқаролар ваколатли давлат органлари ва ташкилотларга бормасдан давлат хизматларидан фойдаланишга эришадилар. Хизматларнинг сифати ва тезкорлиги,қулайлиги ошади. Энг қиммат хазина “вақт” тушунчаси тежалади. Аслида, ФХДЁ архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи ягона электрон архивининг яратилиши аҳоли учун қилинаётган ислоҳотларнинг бир қисмигина холос.
Бугун Чироқчи тумани 2-сонли ФҲДЁ бўлимида ФҲДЁ ягона архивига туғилган болаларнинг ЖШШИР маълумотларини тушуриш бўйича мурожаатлар қабул қилинмоқда. Шунингдек, ҳар куни 25-30 та оила таркиби бириктирилиб аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.
Бу тизим идоралараро интеграциялашув, электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали бюрократик тўсиқлар,коррупция ҳолатларини юзага келишининг олдини олади. Марказдан йироқ, олис худудлардаги аҳоли пунктларида сайёр(мобил) давлат хизматлари кўрсатишнинг қулай услубларини ишлатиш имконини ҳам беради.
Ривожланиб бораётган глобал жамиятда фуқароларнинг сарсон бўлмаслиги, ташкилотма ташкилот эшик қоқиб юрмаслигини таъминлаш мақсадида муҳим қарорлар қабул қилиниб ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам давлат ва жамият ўртасида тўсиқсиз мулоқот бўлишига, ташкилот ва идораларнинг фуқароларга яқин ва очиқ бўлишини таъминлаш учун хизмат қилади.
Раъно Пардаева,
Кўкдала тумани ФҲДЁ бўлими мудираси.