ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВАТДАГИ СЕССИЯСИ
1-масала. Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши депутатлигига ўтказилган сайлов якунлари юзасидан, Чироқчи туман сайлов комиссияси раиси Х.Рахматовнинг ахбороти тўғрисида.
2-масала. Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашига, Кенгаш раисини сайлаш тўғрисида.
3-масала. “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 2022-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ички йўлларни таъмирлаш юзасидан, Чироқчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Ж.Авлаёровнинг ахбороти.
4-масала. Чироқчи туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Ахмедовнинг “Чироқчи туманида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича” ахбороти тўғрисида.
5-масала. Чироқчи туман 3-секторини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва хуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил етиш юзасидан 2022-йилнинг 4-чоракига мўлжалланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ни тасдиқлаш бўйича, Чироқчи туман ички ишлар бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Бешимқуловнинг ҳисоботи тўғрисида.
6-масала. 3-сектор ҳудудида аҳоли муаммоларини ўрганиш давомида аниқланган ижтимоий ҳимоя ва моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш бўйича Чироқчи туман ички ишлар бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Бешимқуловнинг таклифи тўғрисида.
7-масала. Чироқчи тумани “Оқ олтин” ҳамда “Қалқама” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида, электр таъминотини яхшилаш мақсадида, янги Трансформатор олиш ҳамда Чироқчи туман Тиббиёт Бирлашмасига қарашли Оқ олтин КТМП бўлинмасини жорий тамирлаш бўйича.
8-масала. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги географик объектларни номлаш бўйича, Чироқчи туман ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Номозованинг ахбороти тўғрисида.
9-масала. Чироқчи туманида оғир ижтимоий вазиятга тушиб колган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган кам таъминлаган, оилаларга уй-жой шароитини яхшилашга, муҳтож оналарга, арзон уй-жойлар бериш бўйича, Туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Соатоваларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан тингланмоқда.