Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида янги кутубхона очилди

yangiliklar 05-окт, 19:539 522
"Китобхонлик маданиятини  юксалтириш буюк  мақсадларимизга  эришишнинг муҳим кафолатидир. Китоб - беминнат устоз. Билим  ва  маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи". Ш.Мирзиёев.
Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми эканлиги, инсоният тараққиётининг барча даврларида кишиларни тарбиялаш, уларнинг  ақлий ривожланиш воситаси  эканлигига алоҳида тўхталиб  ўтилган.
Китоблар барча замонлар учун қалблар малҳами, билимлар хазинаси, донишмандлик чашмаси бўлган ва бўлиб  қолаверади. Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсоният тараққиётининг  барча даврларда кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келди. 
Китоб барча соҳага оид маълумотларни  тўплаш, сақлаш усули  сифатида  катта аҳамиятга эгадир. Инсон тафаккурининг ривожланишида китоб ва ёзув доимо хамроҳ бўлган. Инсоният яратган муомала  воситалари ичида энг ишончлиси, энг қулайи бу китобдир. Китоб кишиларга  инсоният эришган ютуқларни билиш имконини беради. Шунинг учун китоб ва  китобхонликка бўлган эътибор бугунга келиб ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этиб  келмоқда.

2019 йил 7 июнда "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4354-сонли қарорининг қабул қилинди. Қарорга асосан  республикада  ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини  ривожлантиришнинг  мақсад ва  вазифалари   мамлакатда  амалга  оширилаётган  ўзгаришлар инсоннинг кўзини қувонтиради.
Бугун Чироқчи туманининг "Истиқлол" маҳалласида янги ташкил этилган маҳалла кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. "Китоб ва китобхонлик - инсон маънавияти кўзгуси" номли ушбу маърифий тадбирда ижодкор зиёлилар, нуроний отахону-онахонлар ва ёшлар иштирок этди. 

Маҳаллада ташкил этилган янги кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этган туман ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқулов мамлакатимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор, ёшларни китобга меҳрини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб ўтиб, бунга ёшларимиз ҳам муносиб жавоб қайтараётганликларини, бунёд этилаётган маърифат ўчоқлари — кутубхоналар аҳоли маънавий оламини яна-да бойитишга, фарзандларимизни эзгу ғоялар асосида, китобга меҳрли этиб тарбиялашда яқиндан кўмак беришини эътироф этди.
Тадбир доирасида янги очилган мазкур кутубхонага юртимиз ва жаҳоннинг таниқли адибларининг 500 дан зиёд китоблари туман ҳокимлиги томонидан туҳфа этилди. Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.

Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR