Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида янги кутубхона очилди

yangiliklar 04-июл, 20:439 606
"Китобхонлик маданиятини  юксалтириш буюк  мақсадларимизга  эришишнинг муҳим кафолатидир. Китоб - беминнат устоз. Билим  ва  маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи".
Ш.Мирзиёев.
Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми эканлиги, инсоният тараққиётининг барча даврларида кишиларни тарбиялаш, уларнинг  ақлий ривожланиш воситаси  эканлигига алоҳида тўхталиб  ўтилган.
Китоблар  барча замонлар учун қалблар малҳами, билимлар хазинаси, донишмандлик чашмаси бўлган ва бўлиб  қолаверади. Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсоният тараққиётининг  барча даврларда кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келди. Китоб барча соҳага оид маълумотларни  тўплаш, сақлаш усули  сифатида  катта аҳамиятга эгадир. Инсон тафаккурининг ривожланишида китоб ва ёзув доимо хамроҳ бўлган. Инсоният яратган муомала  воситалари ичида энг ишончлиси, энг қулайи бу китобдир. Китоб кишиларга  инсоният эришган ютуқларни билиш имконини беради. Шунинг учун китоб ва  китобхонликка бўлган эътибор бугунга келиб ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этиб  келмоқда.
2019 йил 7 июнда "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4354-сонли қарорининг қабул қилиниши бўлди. Қарорга асосан  республикада  ижтимоий -иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитда ахборот-кутубхона фаолиятини  ривожлантиршнинг  мақсад ва  вазифалари   мамлакатда  амалга  оширилаётган  ўзгаришлар инсоннинг кўзини қувонтиради.
Бугун Чироқчи туманининг "Лангар" ва "Гулистон" маҳаллаларида туман ҳокимлиги ҳамкорлигида янги барпо этилган кутубхоналарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. "Китоб ва китобхонлик - инсон маънавияти кўзгуси" номли ушбу маърифий тадбирда ижодкор зиёлилар, нуроний отахону-онахонлар ва ёшлар иштирок этди. 
Ҳар икки маҳаллада ташкил этилган янги кутубхоналарнинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Нодир Эркаев мамлакатимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор, ёшларни китобга меҳрини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб ўтиб, бунга ёшларимиз ҳам муносиб жавоб қайтараётганликларини, бунёд этилаётган маърифат ўчоқлари — кутубхоналар аҳоли маънавий оламини яна-да бойитишга, фарзандларимизни эзгу ғоялар асосида, китобга меҳрли этиб тарбиялашда яқиндан кўмак беришини эътироф этди.
Тадбир доирасида янги очилган мазкур кутубхоналарга юртимиз ва жаҳоннинг юзга яқин адибларининг мингдан зиёд китоблари туҳфа этилди.
Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.
Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР