Чироқчи туманининг чекка ва тоғли ҳудудлари аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Оқова сув танқис бўлгани боис минглаб гектар қир-адирларда жойлашган майдонларда лалми усулда деҳқончилик қилинади. Баҳор серёғин келган йиллари ҳосилдорлик нисбатан яхши, қурғоқчилик келса, лалми экинларнинг унуми жуда паст бўлади.
Аммо бугун агросаноат соҳасида шундай ривожланган интенсив технологиялар қўлланмоқдаки, улар ёрдамида ҳатто, тошлоқ ерларда ҳам экинлар экилиб, юқори ҳосил олинмоқда. Айни пайтда Чироқчида ҳам ердан самарали фойдаланиш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида тоғ ён-бағирларида боғзорлар узумчилик, пистачилик, ёнғоқзор ва анорзорларни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган.
Бугун туманнинг Ҳайиткул ҳудудидаги тоғ ён-бағирларида 36 гектар лалми майдонларда писта боғини яратган "Мухтаров Бобораҳим Бадалбоевич" фермер хўжалиги даласида "Лалми ерларда боғзорлар ташкил этиш" мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда вилоят ҳокими бошчилигида вилоят ва туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев семинар давомида туманнинг лалми ерларда интенсив технологиялар асосида боғ яратиш афзалликлари ва берилаётган имкониятлар ҳақида ҳамда туманда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида вилоят раҳбари ва семинар иштирокчиларига батафсил маълумотлар берди.
Бу каби истиқболли лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши, келгусида ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши тайин, аммо ҳамма гап мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, лойиҳаларни амалга оширишда. Яна 4-5 йилдан кейин ҳудудда жаҳон бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотлар етиштирилиб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилинади.