Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокимиХуррам Жураев туман аҳлига мурожаат қилди

murojaatlar 21-июл, 12:229 1 195
Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев туман аҳлига мурожаат қилди.
Жорий йилнинг ўтган даври ва пандемия шароитида Чироқчи туманида қандай ишлар амалга оширилди. 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигида қандай лойиҳалар ва амалий ишлар ҳаётга тадбиқ этилади. 

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек “Биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда”.

АзизЧироқчиликлар!

Пандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ҳар бир фуқарони соғлиғини асраш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқари барқарор даромад манбаларини шакллантириш, арзон ва сифатли озиқ-овқат заҳирасини яратиш ҳар бир раҳбарнинг биринчи галдаги вазифасидир.
Пандемия сабабюз бераётган қийинчиликларга қарамай, жорий йилнинг ўтган ярим йиллигида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш 107,1 фоизга, қурилиш соҳасида 100,4 фоизга ўсишга эришилди.
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига кўра жами 38,9 млрд.сўмлик 22 та, жумладан саноат соҳасида 19,9 млрд. сўмлик 7 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 15,2 млрд.сўмлик 12 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,8 млрд.сўмлик 3 та янги лойиҳалар ишга тушурилиб, 136 та муқим янги иш ўринлари яратилди.
Саноат сохасида, "Мастер стоун" МЧЖда қиймати 5,2 млрд.сўм бўлган қуввати 27 минг тонна керамик плитка учун хом ашё ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида, 35 нафар янги иш ўринлари яратилди.
460,4 минг долларлик саноат ва  1447,6 минг долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1095 та лойиҳаларга жами 119,0 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Шундан оилавий тадбиркориликни ривожлантиришга 18,9 млрд.сўм йўналтирилди.
371 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, фаолияти тўхтатган 53 та субъектнинг фаолиятини қайтадан йўлга қўйилишига кўмаклашилди.
Тадбиркорларга 14 та (0,87-гектар) ер майдонлари ҳамда 3 та бўш бинолар “Е АУКЦИОН” дастури орқали сотилди.
“Темир дафтарга” киритилган 5286 та эҳтиёжманд оилалардан 3169 та оилани (60 %) бир нафардан аъзоларини бандлиги таъминланди.
68 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар ишга жойлаштирилди.
Туманда жорий йилда жами 42,6 минг гектар майдонларда бошоқли дон ҳосили етиштирилиб, давлатга 37,2 минг тонна дон топширилди. Режа 154,7 фоизга бажарилди. 46,9 минг тонна бошоқли дон деҳқонларимиз ихтиёрларида қолди. 
Жорий йилнинг эрта баҳор ойларида иқтисодий самарасиз 200 гектар боғ ва 3 гектар токзорлар бузилиб, 215 гектар майдонга интенсив боғ ва 200 гектар майдонга янги токзорлар барпо этилди.
Барча тоифа хўжаликларида баҳор ойларида 15,9 минг гектар майдонга, шундан, 2,5 минг гектар сабзавот, 380 гектар картошка, 7,1 минг гектар полиз, 2,6 минг гектар дуккакли, 778 гектар мойли ҳамда 2,4 минг гектар бошқар турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.
2020 йил якуни билан олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш ва кутилган натижаларга эришиш учун қуйидаги ишларни амалга оширамиз.
Саноат ишлаб чиқариш 107,1 фоизга, қишлоқ хўжалигида 103,3 фоизга ўсиши таъминланади.
Саноат йўналишида 136,8 млрд.сўмлик 38 та лойиҳалар ишга тушади.
Мисол учун, "Пахтакор кўктош" ХК томонидан 10,9 млрд.сўм евазига сомондан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади ва натижада 20 та янги иш ўрини яратилади.
Шунингдек, тумандаги "Чоштепа Чашмаси" МЧЖ томонидан 1,3 млрд.сўм евазига газаблок ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
3 та кичик саноат зоналари ташкил қилинганбўлиб уларда  5 та лойиҳа тўлиқ қувватда иш олиб борилмоқда ва 6 та тадбиркорлик субектлари томонидан лойиҳа амалга ошириш бўйича қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича жами 1420 та субектлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан:
Алоқа хизмати йўналишида 18 та, банк-молия хизмати 15 та, савдо бўйича 745 та, умумий овкатланиш 39 та, маиший хизмат 440 та, транспорт йўналиши 3 та, туризм. маданият ва истироҳат боғлари ҳамда спорт йўналишида 46 та, таълим соҳасида 29 та, соғлиқни сақлашда 10 та ва бошқа йўналишларда фаолият кўрсатаётганлар сони 75 тани ташкил қилади.
Йил якунига қадар жами 8,9 млрд.сўмлик 12 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 112 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Мисол учун, "Бузруков Мурод" МЧЖ томонидан 1,2 млрд.сўм эвазига соғломлаштириш, даволаш ва дам олиш маскани ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилади.
2020 йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги йўналишида
 88,7 млрд сўмлик 35 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 202 нафар аҳоли иш билан таъминланади.
Жорий йил 2 босқичда 6,6 млрд.сўм маблағлар эвазига фойдаланишдан (оборотдан) чиққан 980 гектар ерларнинг мелеоратив ҳолати тикланиб, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Бунда асосан, камбағал оилалар ҳамда ёшларни бандлигини таъминлашга катта эътибор берилади.
Бундан ташқари туманда лалми ва адир ерларни ўзлаштириб, интенсив токзор ва боғлар ташкил қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта имкониятлар бор.
Жорий йилда фойдаланилмаётган 2000 гектар лалми ва адир майдонларда ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 
2000 гектар майдонни ўзлаштириш учун 114,0 млрд.сўм пул маблағлари сарфланиши ҳисоб китоб қилинди. Ҳозирда 1200 гектар майдонга токзор, бодом ҳамда пистазорлар ташкил этиш учун 102,8 млрд.сўмлик лойиҳалар шакллантирилди. Ташкил қилинадиган боғ-токзорларда асосан ишсиз ёшлар ҳамда камбағал оилаларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, ҳудудда табиий равишда 21 даражадан баланд иссиқ сув чиқади. 6 та хонадонда ер ости сувидан фойдаланган холда (артезиан қудуқлари қазилиб) 3 сотихли 1800 кв.метр сунъий ховузда 200 минг бош африка лаққаси чавоғини боқиш ташкил қилинди. Ҳисоб китобларга кўра 6 та хонадоннинг ўзидан камида 200 тонна балиқ етиштирилади. Ушбу тажрибадан келиб чиқиб маҳалланинг бошқа хонадонларида кооперация усулини тадбиқ қилиш асосида 4,7 гектар ер майдонга интенсив усулда балиқ етиштириш учун ажратилди.
Сув ҳавзаларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларга, жами 15 млрд. сўм маблағ, жумладан 10 млрд.сўм банк кредитлари, 5 млрд.сўм тадбиркорлар маблағи, 890 млн.сўм субсидия маблағлари ўзлаштириш ҳисобига 50 та лойиҳа ишга туширилиши белгилаб олинган. Натижада “Қаҳрамон” маҳалласи “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида балиқчиликга ихтисослаштирилади.
Туманда 200,1 минг бош йирик шоҳли қорамоллар мавжуд, шундан бор йўғи 426 бош наслли қорамоллар ташкил қилади. Бу жуда кам. Шунинг учун ҳар бири 500 бошдан 2 та наслли қорамолчилик комплекси ташкил қиламиз ва 3 та йилига 5600 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхоналарини ишга туширамиз. Бундан ташқари 29 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 1674 бош зотли моллар олиб келинади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида туманда зотли қорамоллар сони 3100 бошга етади.
Жорий йилда фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларида 6,2 минг гектар майдонда такрорий экин, шундан 143 гектарида сабзавот,  4,8 минг гектарида дуккакли экинлар, 20 гектарида мойли экинлар, 70 гектарида тариқ ҳамда чорва моллари озуқаси учун 1,2 минг гектар майдонда озуқа (ем, хашак) экинлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган 172,4 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида 625 нафар камбағал оилаларга бўлиб берилди. 
Бундан ташқари, аҳоли ҳамда деҳқон хўжаликлари томорқа ер майдонларининг 4,4 минг гектарига ўртаки экинлар (148 гектар картошка, 437 минг гектар сабзавот, 939 гектар полиз, 260 гектар дуккакли экинлар, 2,6 минг гектар бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари) экиш ишлари   амалга оширилди.
Ғалладан бўшаган майдонларга 6,2 минг гектар майдонда такрорий экинларни экилиши ҳисобига жами 49,1 мингтонна озиқ-овқат маҳсулотлар етиштирилади, шундан 2,6 минг тонна сабзавот,7,6 минг тонна дуккакли, 30 тонна мойли, 109 тонна тариқ ҳамда 38,7 минг тонна чорва моллари учун озуқа (ем хашак) олинади.
Йил якунига қадар “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида туманда Амир Темур ва Қўшанҳор маҳаллаларида қиймати 13,3млрд.сўмлик 544 та (2-3 сотихли) 19 гектар иссиқхоналар барпо этилади.
Тумандаги 2 тадан маҳаллалар балиқчилик, узумчилик чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларга ихтисослаштирилади.
Қиш-баҳор мавсуми учун талаб қилинадиган 5,1 минг тонна, жумладан, 2,8 минг тонна картошка, 1,1 минг тонна пиёз, 600 тонна сабзи ҳамда 606 тонна гуруч заҳирасини яратилиши таъминланади.
Заҳира қилинадиган картошка жорий йилда такрорий экин сифатида Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида етиштириладиган ҳосил ҳисобидан;
Сабзи – 143 гектар такрорий майдонларда фермер хўжаликларида етиштириладиган 2,6 минг тонна ҳосил ҳисобидан;
Пиёз – фермер, деҳқон ва аҳоли томорқаларида эрта баҳор ойларида экилган 150 гектардан олинадиган 3,0 минг тонна ҳосил ҳисобидан;
Гуруч – ўзимизда етиштирилмаслиги боис, заҳира қилинадиган 606 тонна маҳсулот Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидан олиб келинади.
Маҳсулотларни сифатли сақлашда бугунги кунда қуввати 2800 тонна 5 та совутгичли сиғимлар ҳамда 2600 тонналик 12 та омборлар мавжуд. Йил якунига қадар яна 900 тонналик 2 та совутгичли сиғимлар ташкил қилинади.
Йил бошидан 262 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил қилиндива 786 нафар янги иш жойлари яратилди. Йил якунига қадар яна 239 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинади ва 717 нафар кишини иш билан бандлиги таъминланади.
Тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш учун йил якунига қадар тижорат банклари томонидан 238,0 млрд. сўм кредит маблағлари ажратиб берилади.
Хусусан, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 28,3 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Вилоят бўйича давлат бюджети ҳисобидан 25,3 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 10 та бино ва иншоотларда янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Жумладан, 5 та мактаб реконструкция қилинади. 2 та соғлиқни сақлаш объектлари топширилади. Умумдавлат аҳамиятидаги 17.2 км автомобил йўллари реконструкция қилинади.
Электр-энергия соҳаси бўйича 91.4 км узатиш тармоқларидан 50.8 км фойдаланишга топширилган, 59 та трансформатор пунктларидан14 таси фойдаланишга топширилган ва йил охирига қадар узатиш тармоқларидан 40.6 км ҳамда 45 та трансформатор пунктлари фойдаланишга топширилади. 1 та 19,2 кмлик мелеорация объектлари фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан 2020 йилда «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК томонидан тумандаги “Дам” массивида 96 та (шундан, уй-жой шароитини яхшилашга мухтож оилаларга 79 та, мехнат мигрантларига 11 та, алоҳида намуна кўрсатган ёш оилаларга 2 та, оғир ижтимоий вазиятга тўшиб қолган аёлларга 4 та) хонадондан иборат 4 та 4 қаватли уй-жойлар қурилмоқда.
Бугунги кунгача 1094 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар яна 1462 та янги иш ўринлари ташкил қилинади. 
Карантин муносабати билан чет давлатлардан қайтиб келган 1644 нафар фуқаролардан 388 нафарининг ёки 23,6 фоизини бандлиги таъминланди. Фуқароларимизнинг хорижий давлатлардан қайтиши давом этмоқда, уларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш бўйича барча зарурий кўрилади.
2020 йилда туманда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 167 нафар хотин-қизлар ҳисобга олинган.Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг 12 нафарига тиббий ёрдам, 51 нафарига 28 млн сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Жорий йилда 5 нафар аёлларнинг уйлари таъмирлаб берилди.
Мазкур ишлар йил мобайнида давом эттирилиб, вилоятда қишлоқ хўжалиги кооперативларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган 3 та кооперацияга 147 нафар ишсиз аҳоли жалб этилмоқда ва Бандлик жамғармаси ҳисобидан 327,8 млн. сўм маблағ ажратилади.
Туманда 30 ёшгача бўлган ёшлар 289,9 минг нафарни (аҳолини 70,7 фоизишундан меҳнатга лаёқатли (18-30) ёшлар 83,7 минг нафарни ташкил этади. 
Дастур бўйича 4074 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 2320 (56,9 %) нафари иш билан таъминланди.
Эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш.
Туманда қолган 1536 та оилаларни камбағалликдан тўлиқ чиқарилади.Тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаб, 5 минг 200 нафар янги иш ўринлари яратиб, аҳолини доимий иш ўрни ва даромад билан таъминлаймиз.
Бозорлар ва дўконларда арзон ва сифатли маҳсулотлар доимий бўлиши таъминланади. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR