Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Такрорий экин юртга ҳам, ерга ҳам, деҳқонга ҳам кони фойда

--- 03-июл, 18:089 655
Жорий йилда туманимизда ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар жойлаштирилаяпти. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундан кўзланган асосий мақсад — ер бўш турмасин, одамлар даромад олсин.
Сир эмас, бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш дунё мамлакатлари учун энг долзарб масала бўлиб қолаяпти. Ҳатто, ривожланган давлатларда ҳам бундай неъматларнинг нархи йилига 2-3 баробар ошиши кузатилмоқда. 

Мамлакатимиз табиий-иқлим шароити бир йилда камида икки марта ҳосил олиш имконини беради. Айтайлик, ғалла 15 — 20 июнгача йиғиштириб олинган тақдирда ҳам, ундан кейин қарийб тўрт ой, яъни 120 — 130 кун иссиқ ва ҳароратли бўлади. Бошқача айтганда, саховатли заминимиз керакли миқдорда фойдали ҳарорат йиғиндисини қабул қилади. Бу эса сабзавот, полиз ва картошка экинлари етиштириш учун айни муддаодир.

Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Ўзбекистон ҳудудида ғалладан бўшаган майдонларда бозоргир экспортбоп такрорий экин турларини экиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, туман раҳбари ғалладан бўшаган ер майдонларини темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз фуқароларга бўлиб бериш ҳамда бозоргир экспортбоп такрорий экин турларини экиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар
берди.

Ҳар бир фермер хўжалиги, томорқа ер эгаси экинининг ҳосили сифатли ва салмоқли бўлишини хоҳлайди, экин майдонларидан самарали фойдаланишга, кўп даромад олишга интилади. Қолаверса, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ва кўзланганидай ҳосил олиш – юртдошларимиз дастурхони тўкин, турмуши фаровон бўлишига хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР