Такрорий экин юртга ҳам, ерга ҳам, деҳқонга ҳам кони фойда yangiliklar 10-июн, 17:199 1 670 Жорий йилда туманимизда ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар жойлаштирилаяпти. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундан кўзланган асосий мақсад — ер бўш турмасин, одамлар даромад олсин.Сир эмас, бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш дунё мамлакатлари учун энг долзарб масала бўлиб қолаяпти. Ҳатто, ривожланган давлатларда ҳам бундай неъматларнинг нархи йилига 2-3 баробар ошиши кузатилмоқда. Аҳоли сонининг ўсиб бориши, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги, айниқса, тез-тез содир бўлаётган табиий офатлар вазиятни янада мураккаблаштираяпти. Шу боис юртимизда мавжуд имкониятларни тўғри ишга солиб, кузги бошоқли дон экинлари йиғиштириб олинганидан сўнг такрорий экин парваришлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда бугун туманимизнинг Салим Жураев ҳудудида "Такрорий экин юртга ҳам, ерга ҳам, деҳқонга ҳам кони фойда" шиори остида семинар бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Алишер Ражабов, Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, "Чироқчи кластер" МЧЖ мутасдди раҳбарлари, экспорт билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари, 2-3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқаролар иштирок этишди.Бу бежиз эмас, албатта. Чунки мамлакатимиз табиий-иқлим шароити бир йилда камида икки марта ҳосил олиш имконини беради. Айтайлик, ғалла 15 — 20 июнгача йиғиштириб олинган тақдирда ҳам, ундан кейин қарийб тўрт ой, яъни 120 — 130 кун иссиқ ва ҳароратли бўлади. Бошқача айтганда, саховатли заминимиз керакли миқдорда фойдали ҳарорат йиғиндисини қабул қилади. Бу эса сабзавот, полиз ва картошка экинлари етиштириш учун айни муддаодир.Дарҳақиқат, такрорий экинларни жойлаштиришда даланинг сув билан таъминланганлик даражасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Сув таъминоти оғир, кучсиз шўрланган, сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган ҳудудларда дуккакли дон экинларидан мош, ловия, мойли экинлардан кунжут, зиғир, ёрма дон экинларидан тариқ экиш мақсадга мувофиқ. Қолган экин турлари эса имкон борича сув танқис бўлмаган ҳудудларда экилади, - дейди туман ҳокими Хуррам Жураев семинарда.Айтиш жоизки, такрорий экин жойлаштирилган майдонлар янада маданийлаштирилади, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтлар йўқотилиб, тупроқ унумдорлиги ортади. Энг асосийси, аҳолимизни йил давомида витаминларга бой сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти вужудга келади. Семинарда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларга ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиш ва у ерга такрорий экинларни экиш учун уруғликларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди.Ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот, полиз экинлари ва картошка туганакларини экиш ишлари республикамизда ҳаво ҳарорати кўтарилган даврга тўғри келади. Шу маънода, экинларни тўлиқ ундириб олиш дала соҳибкорларидан катта меҳнат ва маҳорат талаб этади.
Жорий йилда туманимизда ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар жойлаштирилаяпти. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундан кўзланган асосий мақсад — ер бўш турмасин, одамлар даромад олсин.Сир эмас, бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш дунё мамлакатлари учун энг долзарб масала бўлиб қолаяпти. Ҳатто, ривожланган давлатларда ҳам бундай неъматларнинг нархи йилига 2-3 баробар ошиши кузатилмоқда. Аҳоли сонининг ўсиб бориши, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги, айниқса, тез-тез содир бўлаётган табиий офатлар вазиятни янада мураккаблаштираяпти. Шу боис юртимизда мавжуд имкониятларни тўғри ишга солиб, кузги бошоқли дон экинлари йиғиштириб олинганидан сўнг такрорий экин парваришлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда бугун туманимизнинг Салим Жураев ҳудудида "Такрорий экин юртга ҳам, ерга ҳам, деҳқонга ҳам кони фойда" шиори остида семинар бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Алишер Ражабов, Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, "Чироқчи кластер" МЧЖ мутасдди раҳбарлари, экспорт билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари, 2-3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқаролар иштирок этишди.Бу бежиз эмас, албатта. Чунки мамлакатимиз табиий-иқлим шароити бир йилда камида икки марта ҳосил олиш имконини беради. Айтайлик, ғалла 15 — 20 июнгача йиғиштириб олинган тақдирда ҳам, ундан кейин қарийб тўрт ой, яъни 120 — 130 кун иссиқ ва ҳароратли бўлади. Бошқача айтганда, саховатли заминимиз керакли миқдорда фойдали ҳарорат йиғиндисини қабул қилади. Бу эса сабзавот, полиз ва картошка экинлари етиштириш учун айни муддаодир.Дарҳақиқат, такрорий экинларни жойлаштиришда даланинг сув билан таъминланганлик даражасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Сув таъминоти оғир, кучсиз шўрланган, сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган ҳудудларда дуккакли дон экинларидан мош, ловия, мойли экинлардан кунжут, зиғир, ёрма дон экинларидан тариқ экиш мақсадга мувофиқ. Қолган экин турлари эса имкон борича сув танқис бўлмаган ҳудудларда экилади, - дейди туман ҳокими Хуррам Жураев семинарда.Айтиш жоизки, такрорий экин жойлаштирилган майдонлар янада маданийлаштирилади, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтлар йўқотилиб, тупроқ унумдорлиги ортади. Энг асосийси, аҳолимизни йил давомида витаминларга бой сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти вужудга келади. Семинарда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларга ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиш ва у ерга такрорий экинларни экиш учун уруғликларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди.Ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот, полиз экинлари ва картошка туганакларини экиш ишлари республикамизда ҳаво ҳарорати кўтарилган даврга тўғри келади. Шу маънода, экинларни тўлиқ ундириб олиш дала соҳибкорларидан катта меҳнат ва маҳорат талаб этади.