Чироқчи туманида жорий йилда ғалладан бўшаган 6188 гектар майдонга такрорий экин экиш, шундан 2568 гектар ер майдонида эса экспортбоб маҳсулотлар экиш кўзда тутилган.
Айни пайтда бошоқли дон ҳосили ўриб-йиғиб олинган ерларни сомондан тозалаш, пешма-пеш шудгорлаш ва экин экиш учун тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача белгиланган ер майдонлари такрорий экин экишга ҳозирланмоқда. 2-сектор ҳудудидаги "Ғалаба", "Ҳайткул" ва "Ўзбекистон" ҳудудларида ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш хусусида туман прокурори 2-сектор раҳбари Б.Худойқулов, туман ҳокими ўринбосари Ш.Тажиев ва "Агроуруғ" масъулияти чекланган жамияти вакиллари томонидан мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли билан мулоқотлар ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган бу каби мулоқотлардан кўзланган мақсад аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад олиши учун имконият яратиш ҳамда ғалладан бўшаган ерлардан унумли фойдаланиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришишдир, - дейди туман ҳокими ўринбосари Ш.Тажиев.
Шу кунларда туман ҳокимлиги ва прокуратураси тамонидан тузилган Ишчи гуруҳи ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишларини ўрганмоқда. Мавжуд камчиликлар аниқланганда, уларни амалий ҳал қилишга кўмаклашмоқда.