Мамлакатимизда аҳолининг бандлигини таъминлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Бу борада бир қатор чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, айни кунда мазкур лойиҳалар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.


Афсуски, айрим фермер хўжаликлари раҳбарлари ўз билганича иш тутиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, банд бўлмаган аҳоли вакилларига ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиб беришни пайсалга солиб келаётган эди. Туман ҳокимининг аралашуви билан эса банд бўлмаган аҳоли вакилларига ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилди.

Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, даромадларини оширишга қаратилган бу каби амалий ишлар уларнинг турмуш даражасини яхшилаш билан бирга, элимиз дастурхонининг тўкин бўлишига хизмат қилиши шубҳасиздир.