8 май куни Қизилчовра маҳалласининг айрим аҳоли турар жой массивларида кучли ёмғир жала ёғиши туфайли уйларни сув босди.Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Табиий офат 32 та аҳоли хонадонларига турли даражада зиён етказди. Қизилчовра маҳалласи яшовчи қўшнилар Суннат Товшаров ва Шобдулла Минглиевларнинг 1990 йилларда қурилган эски уйлари сел тошқини натижасида қулаб, яроқсиз ҳолатга келди. Хўш, нега уй сел тошқинидан жиддий зарар кўрди. Бу саволга қуйидагича изоҳ бериш мумкин. Демак, фуқароларнинг мазкур яшаш уйи 1990 йилларда асос пойдевори яъни фундаменти 30-40 см баландликда ва пахса девордан ишланганлиги, шунингдек, йиллар давомида асос пойдевори ва деворни зах емириши натижаси 50 см баландликда келган сув тошқинида деворнинг увиши уйнинг қулашига олиб келган. Шу ўринда айтиб ўтиш мақсадга мувофиқки, Суннат Товшаров ва Шобдулла Минглиевларнинг селдан зарар кўрган уйи ва у билан ёндош қурилган (оралиқ масофа тахминан бир метр Суннат Товшаров, 3 метр масофада Шобдулла Минглиев ) масофадаги янги қурилган уйига сел тошқини зарар етказмаган. Чунки асос пойдевори мустаҳкам ва баланд 80-90 см қилиб қўйилгани уйга зарар етказмаган. Фуқаронинг томорқаси сел тошқинидан жиддий зарар кўрган. Экин-текинларнинг барчасини лойқа сув нобуд қилган. Фуқаро Суннат Товшаров билан суҳбатлашганимизда у “Бухоро ва Сирдарё вилоятларида табиий офат натижасида етказилган зарар давлат томонидан қоплаб берилмоқда. Шу туфайли бизнинг нураган уй-жойимизни ҳам таъмирлаб беришидан умидвормиз”. Халқимизда бир гап бор “Ўт балосидан, сув балосидан ва ноҳақ туҳматингдан Ўзинг асра” бу ибора бекорга айтилмаган. Жорий йилнинг ўтган даври бизга туҳфа қилган синовлари ўзбек халқини янада жипслаштирди. Бу йил синовлар йили бўлди, бир томонда хавфли вирус, бир томонда табиий офатлар фуқароларимизни обдон синовдан ўтказаётир.Қизилчовра маҳалласида юз берган сел тошқини табиий офат, албатта. Бироқ, танганинг икки томони бўлганидек, сел тошқинининг фермер хўжалиги даласидан аҳоли пунктига ўтишига замин яратиб берган тамойиллар борки, буни инкор қилиб бўлмайди. Дарҳақиқат, фермер хўжалиги ер майдони билан аҳоли турар жойларини 1-2 метр энлиликдаги ариқ ва 3-4 метр масофадаги кўча ажратиб туради. Токи, сел тошқини қишлоққа ёпирилмагунча мазкур ариқ тозаланмасдан келган. Сел тошқини содир бўлгандан сўнг аҳоли хонадонларидаги сувни чиқариб ташлаш ва келгуси таббий офатларни олдини олиш мақсадида фермер хўжалиги даласи ва аҳоли томорқасини ажратиб турувчи йўл олдида узунлиги 1 кмлик чуқурлиги 3 метрли сув йўли ҳандақлар қозиб чиқилди. Аҳоли вакиллари томонидан томорқасига сув қўйиш ариқларнинг кўмиб ташланиши ва устидан турли иморатларни қуриши натижасида сув йўллари узани ерлар ўзлаштириб юборилган. Шунингдек, йиллар давомида фуқаролар томонидан фойдаланилган сув йўллари ариқ ва зовурлар бирор маротаба тозаланмаганли сел тошқинининг қишлоққа кириб келишига замин яратган. "3 йил олдин ҳам сел тошқини юз берганди" - дейди қишлоқ аҳолиси. Нега унда фуқаролар ўтган йиллар давомида сел тошқинидан азият чеккан бўлсада баҳорги ёмғирлар мавсумигача сув йўлларини тозалаб қўйишга одатланмаган. Ахир машҳур Фарғона каналини ҳам ота-боболаримиз ҳашар йўли билан ковлашганку, нега бир қишлоқ аҳолиси бир мақсад атрофида бирлашмай ҳамма ўз билганидан қолмаса. Шунга айтишадида бирлашган ўзар бирлашмаган тўзар деб. Мен бу билан бутун айбни аҳоли вакилларидан кўрмоқчи эмасман. Аммо ҳақиқат ҳар доим ҳам қулоққа ёқавермайдида. Мана сел тошқинидан азият чеккан аҳоли вакиллари бир тану-бир жон бўлиб, сув йўлларини ҳашар йўллари билан тозалашмоқда.Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев ва сектор раҳбарлари селдан жабр кўрган фуқароларга бугунги синовли кунларда имконият даражасида ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда. Сел тошқини натижасида уйлари жиддий зарар кўрган фуқароларга ёрдам берилади. Уларнинг уйларини бузиб олишларида ишчи кучи ажратиш ҳамда қурилиш материаллари олишларида ёрдам бериш кўзда тутилган. Энг муҳими сув тошқинидан азият чеккан фуқароларнинг ҳеч бири уйсиз қолмаган. Фақат уларнинг эски уйлари сел натижасида яшашга яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев: "Сел тошқинидан жабр кўрган фуқароларга ёрдам берамиз"