Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИДА БАРЧА ЗАРУРИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

--- 19-мар, 20:549 1 980
Бугун туман ҳокими Хуррам Жураев Чироқчи туман юқумли касалликлар шифохонасида  амалга оширилаётган профилактика ишлари билан танишди.

Туманда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилмоқда. 

Айни пайтда туманга хориждан кириб келганлар сони 216 нафарни ташкил этади.  Улар тиббиёт ходимлари томонидан кузатувга олинган ва уй карантинида бўлиб келмокда.
Шунингдек, мазкур фуқаролар билан алоқада бўлган 842 нафар шахслар, оила аъзолари, яқин қариндошлари ва бошқалар хам тиббий кузатувга олинган. Уларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида ушбу вирус аломатлари мавжудлиги аниқланмаган.   


2020 йил 19 март ҳолатида Чироқчи туманида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Март 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR