Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев тумандаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан уларнинг тадбиркорлик объектларига бориб бевосита мулоқотлар ўтказмоқда

--- 17-апр, 16:349 910
Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев тумандаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан уларнинг тадбиркорлик объектларига бориб бевосита мулоқотлар ўтказмоқда.
 Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
“...Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти. 
  
Туман ҳокими мулоқотларида Президентимизнинг юқоридаги даъватига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашилиб, уларнинг орзу-мақсадлари, дарду ташвишлари, фикр-мулоҳаза ва таклифларини эшитмоқда. Мавжуд камчилик ва муаммолар ечими юзасидан маслаҳатлашилмоқда.

Туманнинг Янгидам маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор Отамурод Нуримов билан бўлган учрашувда тадбиркор туман ҳокимига бизнесини янада ривожлантириш,  банкдан имтиёзли кредит ажратиш ва карантин вақтидаги фаолияти бўйича фикр ва таклифларини, ечимини кутаётган муаммоларни ўртага ташлади.  Шу жойнинг ўзида туман раҳбари тадбиркорнинг муммолариги ечим излади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР