Бугун мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган инсонлар холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш каби инсоний ва ўзбекона қадриятларимиз янада кенг қулоч ёймоқда. Шунингдек, бу йўлда саховатпеша юртдошларимизнинг сафи кундан-кунга кенгаяётгани қувонарли.Чироқчи тумани прокурори 2-сектор раҳбари Баходир Худойқулов ҳам синовли кунларда хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда. У ўз секторидаги яна бир оилани карантин тугагунига қадар оталиққа олди. Бундан ташқари, мазкур оилани сновли кунларда қўллаб қувватлаш мақсадида Прокуратура органлари томонидан ажратилаётган беғараз моддий ёрдам пули ҳам оилага етказиб берилмоқда. Б.Худойқулов 2-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликлари билан ўзаро келишган ҳолда, вақтинча ишсиз тумандошларимизга боғ ораларига рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришларига шароитлар яратиб бераётир.
– Юртимиз бошига тушган ҳозирги синовли кунларда халқимизга кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Шунинг учун ҳам биз, прокуратура органи вакиллари бу борадаги ишларда барчага ўрнак бўлишимиз керак, – дейди Баходир Худойқулов.
Шунингдек, прокурор томонидан Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 10 оилага бир бошдан майда шохли мол (қўй) ҳам тарқатилди. Шу билан бирга 2-сектор ҳудудидаги кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари элтиб берилаётир.