Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида кичик саноат зонасида зарур шароитлар яратилмаган(ми)?

--- 12-май, 12:369 1 582

  (Вилоят ҳокими ташрифидан сўнг)                            

Чироқчи туманида учта кичик саноат зонаси ташкил этилган. Хусусан,  “Чироқчи” маҳалласида жойлашган саноат зонасининг умумий ер майдони 3 гектарни ташкил этади. Кичик саноат зонасида 2018-2020 йилларда умумий қиймати 65 млрд 330 млн сўмлик 7 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар қиймати 8 млрд 130 млн сўмлик 6 та лойиҳа ишга туширилди. Айни вақтда бу ерда кийим-кечак товарлари, ҳар-хил турдаги қоғоз маҳсулотлари, мебел ишлаб чиқариш, маккажўхори уни ва гуруч донидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда совун, кир ювиш кукуни ва гель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 306 та янги иш ўрни яратилди. 

Шунингдек, 2019-2020 йилларда хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда инвестицион лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда. 

Куни кеча Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев ва сектор раҳбарлари  ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида кичик саноат зонасида ўтказилган  ўрганишлар натижасида саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик объектлари замонавий қурилиш ва архитектура талабларига жавоб бермаслиги ойдинлашди. 

Туман раҳбари тадбиркорларнинг етарли санитария ва қурилиш қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган кўримсиз объектларни белгиланган архитектура талабларига мос равишда қурмасдан ўзбошимчалик билан қуриб олганлигини қаттиқ танқид қилди. Саноат зонасига берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига ўзини ва давлатни алдаётган баъзи тадбиркорларнинг ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин.

Бинобарин,  “Жавоҳир мебел савдо” МЧЖга тегишли мебел ишлаб чиқариш корхонаси биносида техника хавфсизлиги талаблари ҳамда қурилиш архитектура қоидаларига умуман амал қилинмаган.Корхонага кирган киши дастлаб, бу ерда яратилган шароитга қараб маҳсулот сифатига баҳо беради. Афсуски, бу кичик корхонага кирган харидору-мижозлар бу ердаги бетартибликни кўриб, шу заҳоти ортига қайтиши турган гап. Ҳаммаёқ чанг, ҳужраларга бўлиб ташланган хоналарда ҳаво алмашиш имконияти фақат объект ўртасидаги нисбатан каттароқ зал орқали “Қўлдан ўтар эгасига етар” иборасига монанд ёпилган том орқалигина амалга ошади.  Қишнинг қорли-қировли кунларида шу корхонада ишлаган уста дурадгорлар ҳойна-хой икки ёки уч қаватли кийимда ишлашганов. Томдан ўтган чакки эса деворларни охорини тўкиб тадбиркорга савол бераётгандек гўё. 

Ҳа, корхона устихони ғиштдан кўтарилган бўлсада, деворлари лой сувоқда амал-тақал қилиб суваб қўйилган. Мана сизга ҳақиқий "тадбиркор" бир сўмни икки сўмга уриш шунақа бўладида. Ушбу корхонада белгиланган тартиб асосида ҳеч қандай қурилиш ишлари амалга оширилмаган. Боз устига юқори иш унумдорлигини ошириш учун усталарга етарли шароитлар ҳам умуман яратилмаган. Ҳаммаёқ чанг, бетартиб... 

Бир сўз билан айтганда корхона шунчаки беш-тўрт сўм пул топиш шахобчасига айланган, холос.  

Мебел ишлаб чиқариш корхонаси билан ёнма-ён жойлашган совун, шампун ишлаб чиқарувчи “Отажон Али Абдурахмонович” МЧЖ корхонасида ҳам аҳвол шунақа. Тозаловчи воситалар ишлаб чиқараётган корхонанинг санитария ҳолатини кўриб маймунлар ҳўнграб йиғлаб юбориши айни ҳақиқат. 

Совун, шампун, кир ювиш кукуни, гель ишлаб чиқарилаётган ускуналар бирор маротаба совун кўпигини кўрмаган ҳатто, тадбиркоримиз ҳам дастгоҳларни бирор маротаба тозалашга қунт қилмаган. Ахир маҳсулотни бозорда харидор кутиб турган бир вақтда уни ишлаб чиқараётган дастгоҳни тозалашга бало борми. Ишлаб турса бас, мулла жиринг ҳамёнда деяверинг.Ушбу корхоналарда ҳаво шахтаси ўрнатилиши режада бўлган бўлсада корхона раҳбарлари бунга қўл силтаган. Ахир чиқим қилиш тадбиркорга бегонада. Бу ерда ишлайдиган ишчиларнинг эса жонига тузум берсин. Чанг ва кимёвий қоришмалар ҳиди димоққа урилиб турсада рўзғор, қора қозон қайнатиш илинжида юрган инсонлар борига қаноат қилиб бир неча йилдирки, меҳнат қилишмоқда. Мазкур корхона раҳбарларига эса бунинг қизиғи бўлмаганлиги шундоққина кўриниб турибди. Кичик саноат зонасида яратилган бундай шароитларни кўрган туман раҳбари Х.Жураев тадбиркорларга бир ҳафта муддат ичида белгиланган талаблар асосида корхонани қайта реконстурукция қилишлари учун вақт берди.  

Туман раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари саноат зонаси ҳудудини тубдан ўзгартириш мақсадида ҳудуд инфратузилмасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсияларни қабул қилишди. 

Шу куннинг ўзида саноат зонасида қурилиш ободонлаштириш ишлари бошланди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR