"Микрокредитбанк"АТБнинг кириш жойида, фуқароларни ишончли равишда коронавирусдан ҳимоя қилиш, одамзод учун энг азиз неъмат бўлган соғлиқларини сақлаш, коронавирус юқтириб олмасликларининг олдини олиш мақсадида дезинфекция қилиш пункти ташкил қилинди.
Ушбу туннелдан ўтган фуқаронинг усти-боши дезинфекция қилинади. Дезинфекция туннели туманимизда санитария-гигиена хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилди.
- Бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус инфекциядан ҳимояланиш муаммоси шунчаки оддий гап эмас. Мазкур жараёнда изланиш ва ўрганиш давр тақозоси. Бугун банкимизга келган мижозларимиз ва фуқаролар ундан мутлақо бепул фойдаланишмоқда. Биз ҳам ушбу дезинфекция туннелини банкимиз мижозларига қулайлик яратиш ва албатта вирусдан ҳимояланиш мақсадида банк кириш эшигига ўрнатдик, - дейди банк бошқарувчиси Зафар Файзиев.