Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчиликлар саҳоватпеша инсонлар меҳрибонлик уйида

--- 26-июн, 16:509 781
Ўзбекларга хос болажонлик, меҳр-оқибат, ҳайр – саҳоват ҳеч бир халқда йўқ, дейдилар олам кўрганлар. Балки шундайдир. Лекин ҳақ гап.

Китоб туманидаги Меҳрибонлик уйига тез-тез келиб тураман. Деярли ҳар гал меҳрибонлик уйи дарвозаси олдида саҳоватпеша инсонлар машиналаридан ҳали у, ҳали бу нарсаларни тушираётган бўлишади. У хох озиқ-овқат, хох кийим кечак ёки болалар ўйинчоғи бўлсин, муҳими кўнгилдан чиқариб, сўнгра меҳрга ташна дилларга қувонч бағишлаш мақсадида бўлади.

Бугун шундай саҳоватпеша инсонлар Чироқчи тумани Кўкдала қўрғонилик бир гуруҳ тарвуз етиштирувчи деҳқон-фермерлар Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйига бу йилги деҳқончилик полиз маҳсулотлари билан болажонларни кўргани борди.

-Гап моддиятда эмас, - дейди Чироқчи тумани Кўкдала маҳалла фуқаролар йиғини раиси Халқ депутатлари Вилоят Кенгаши депутати Умар Жулбулов . – Ота-она, оила мухитидан узоқ, аммо ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга озроқ бўлсада таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахт.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР