Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Карантин қоидаларига риоя қилмаган ошхона соҳиби жавобгарликка тортилди

--- 28-май, 12:379 1 139

Чироқчи туманида карантин қоидаларига риоя қилмаган “Шер” чойхонаси раҳбари Н.Бозоров жавобгарликка тортилди.Туман ҳокимлиги ва туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида ташкил этилган назорат тадбирларида жамоат тартбини сақлаш ва фуқароларни карантин қоридаларига амал қилишини назорат қилиш бўйича патруллик нарядлари туну-кун карантин қоидаларига амал қилиш ва туманимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат қилмоқда. Пандемия шароитида карантин қоидаларини бузаётган фуқаролар эса назорат тадбирлари нишонига айланишмоқда. Хусусан, 27 май куни туманнинг Боғишамол маҳалласида жойлашган “Шер” кафеси хеч қандай рухсат бериш ҳужжатларисиз, карантин қоидаларига риоя қилмасдан ишлаб турганлиги аниқланди.
“Шер” кафеси раҳбари Н.Бозоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-модда 2-қисми талабларини бўзганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмаслик ҳамда карантин жойини ташлаб кетиш билан боғлиқ қоидабузарликлар МЖТКнинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосида маъмурий жавобгарликка тортилади. Унга кўра, хусусан, жамоат жойида ниқоб тақмаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 115 минг сўм), карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш эса БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Нумон Раджабов,
Туман ИИО ФМБ ўринбосари подполковник.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР