Вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган "Ҳокимлик соатида" томорқадан фойдаланиш, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш мақсадида воҳамизда жорий йилнинг 16-25 апрел кунлари экин экиш бўйича "Долзарб 10 кунлик" эълон қилинди.
Туман ҳокими Файзулла Юсупов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни ҳал этиш, томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида эълон қилинган "Долзарб 10 кунлик"ни юқори савияда ўтказиш, хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш, жойларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилувчи маънавий тадбирларини ўтказиш, ташқи реклама ва баннерлар ҳолатини мониторинг қилиш, ижро интизомига риоя этиш, давлат хизматчилари орасида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик каби ижтимоий масалалар муҳокама қилинди...
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилиш давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани учун туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Доматов ва Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари С.Абдуллаевларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ташкилий масала кўрилди. Чироқчи тумани прокурори лавозимида фаолият юритган Баҳодир Худойқулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ривожи учун қилган меҳнатлари эътироф этилиб, тантанали равишда кузатиб қўйилди. Баҳодир Худойқуловнинг кейинги ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.