Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида коронавирусга чалинганлар 2 нафарга кўпайди

--- 17-июн, 10:139 1 609
ЯНГИ ҚЎШИЛГАН 104 НАФАР БЕМОР ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРДАН?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги маълумотига кўра Қашқадарё вилоятида COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайиб, 161 нафарга етди (булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан). 
Маълумотларга кўра, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари воҳамизда фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).
2020 йил  вилоят бўйича 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда.Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй 
карантинида, деб хабар қилмоқда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси огоҳлантиради: КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНГ!





O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR