Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” ЧИРОҚЧИЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА

murojaatlar 29-дек, 16:569 1 036
“ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” ЧИРОҚЧИЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА
Ҳар йили янги йил арафасида жажжи болажонлар кўнглига қувонч улашиб, давлатимиз ғамхўрлигининг ифодаси сифатида “Президент совғаси” минглаб болажонларга тортиқ қилинади. Юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, тинчлигимизни таъминлаш йўлида ўзларини фидо қилган мард ва жасур юрт ўғлонларининг фарзандлари, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг дилбандлари ҳамда чин етим болаларга туҳфа қилинадиган совғаларнинг 33 донаси бугун эрта тонгда Чироқчи туманига келтирилди.

Туман ҳокимлиги масъуллари, туман халқ таълими бўлими вакиллари, Ички ишлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ совғаларни қабул қилиб олиб, ўз эгаларига етказишмоқда.

Давлат раҳбари томонидан ажратилган совғалар кўнгли ўксик болажонларнинг  хонадонларига етказиб берилмоқда. Байрам шодиёналари совғалар тақдимотига уланиб, кўплаб кўнгилларга қувонч улашади. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов маълум қилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР