Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида янги замонавий спорт объекти фойдаланишга топширилди

yangiliklar 04-янв, 15:109 775
Чироқчида янги замонавий спорт объекти фойдаланишга топширилди

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси бевосита жисмоний тарбия ва спортга йўналтирилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги «2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 654—Ф-сонли Фармойиши билан Чироқчи тумани Мустақиллик кўчаси «Янгиобод» маҳалласида замонавий, қулай ва ихчам спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Бугун ушбу спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Чироқчи тумани ҳокими биринчи ўринбосари Э.Бобоқулов, туман ҳокими ўринбосари Э.Баймуродов, туман ДХХ ва туман Жисмоний тарбия бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими  вакиллари  ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов тадбир иштирокчилари ва маҳалла аҳолисини янги, кўркам спорт мажмуаси фаолият бошлагани билан табриклади.

Шундан сўнг, янгидан қад ростлаган спорт мажмуасида ММА жангчилари Темур Саидов ҳамда Шахбоз Ортиқовлар иштирокида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди ҳамда маҳалла спортчилари иштирокида кураш, ММА, дзюдо ва таэквондо бўйича ажойиб чиқишлар намойиш этилди.

Эндиликда бу масканда шу атрофда истиқомат қилувчи 100 нафардан ортиқ ўғил-қизлар спортнинг кураш, ММА, дзюдо, таэквондо билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Келгусида бу каби спорт иншоотларини туманимизнинг деярли ҳар бир маҳалласида барпо этиш орқали ёш авлод, қолаверса аҳолининг барча қатламларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсад қилинган.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР