Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Еттитом қўрғони ободонлаштирилади

yangiliklar 22-янв, 18:139 819
Еттитом қўрғони ободонлаштирилади

Чироқчи тумани Еттитом қўрғонида А-378 "Самарқанд-Ғузор" автомагистрал йўл ёкасида жойлашган турар ва нотурар объектларнинг фасадини замонавий кўринишга келтириш юзасидан тайёрланадиган лойиҳа таклифлар бўйича Штаб ташкил этилган. Мазкур Штаб асосан, тадбиркорлик объектларни шахарсозлик нормалари асосида барпо этишга қаратилган.

Чироқчи тумани ҳудудини кесиб ўтувчи А-378 "Самарқанд-Ғузор" автомагистрал йўли ёқасидаги Еттитом қўрғончасида қад кўтарган маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини шаҳарсозлик намуналари асосида қуриш ва атрофини ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш кераклиги хусусида бугун туман прокурори Баҳодир Худойқулов ва ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқуловлар маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига бирма-бир кириб тадбиркорлар билан алоҳида суҳбатлашишди.

Сектор раҳбарлари томонидан табдиркорларга берилган тушунтириш ишлари тез фурсатда ўз натижасини кўрсатади. 

Еттитом қўрғонидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари замонавий шаҳарсозлик намуналари асосида қайта чирой очиб, қўрғон кўркига кўрк қўшади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР