Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА...

yangiliklar 11-июн, 17:119 966

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА...

Чироқчи туманида ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларнинг  бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунармандчилик билан шуғулланишни тарғиб этиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, пиллачилик соҳасида касаначиликни кенгайтириш  орқали бандликни таъминлаш кенг йўлга қўйилмоқда.

Хотин-қизлар томонидан туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар ўз навбатида бирма-бир кўриб чиқилиб, ҳал қилинмоқда.  Яъни, туманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, бандлигини таъминлаш мақсадида  "Аёллар дафтари" га киритилган 776 нафар хотин-қизларнинг 155 нафари танлаган ҳунарлари бўйича ўқув курсларига ўқитилди. Шундан 99 нафар хотин-қизлар имтиёзли кредитлар олиб, ўз бизнесига эга бўлдилар. 

“Ўзбекситон” маҳалласида истиқомат қилувчи Фаёза Тожева 20 миллион сўм миқдорида имтиёзли банк кредити олиб новвойхона ташкил қилди. Бугун у новвойхонадан унумли фойдаланиб, рўзғорини тебратмоқда. У туман ҳокимлигига ўз фаолиятини янада кенгайтириб, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ишсиз юрган  маҳалладошларини ишга олиб, уларнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилган. Бугун фуқаро Ф.Тожиеванинг қувончи чексиз.

-Бир оғиз мурожаатим тез ҳал қилинди,-дейди "Олмазор" маҳалласилик Гулшан Рахмонова.-Мен бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда мамнунман. Президентимиз биз аёлларнинг турмуш-тарзимизни яхшилашга қайғуряпти, биз аёлларга шароитлар яратиб бериляпти. Энди манашу гўзаллик ва тўй либослари салонидан фойдаланиб, рўзғоримни ўзим тебратаман, ўз-ўзимни иш билан таъминладим.

Ҳудди шунингдек, “Янгиқурилиш” маҳалласида истиқомат қилувчи Барно Мухамадиева хонадони ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан саналиб, ўзини иш билан таъминлаш, оилавий иқтисодини кўтариш мақсадида хонадонида паррандачилик тармоғини ривожлантиришга қарор қилди. "Аёллар дафтари"га  киритилган Барно Мухаммадиева Халқ барнки АТБдан 15 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди. Бу орқали у оиласининг моддий даромадини яхшилаш ва оиласини бандлигини таъминлашга ҳаракат қилаётган уддабурон аёлларимиздан бири.

-Бугунги кунда устоз-шогирд анъанасини давом эттираётган "Лангар" маҳалласилик Завра Жураева, "Қуруқсойлик Меҳринисо Абдурахмоновалар ҳам банкдан имтиёзли кредит олиб ўзларининг тадбиркорлигини йўлга қўйишди. Завра Жураева қўл меҳнатининг нодир намунаси ҳисобланган гиламдўзлик тармоғини ривожлантириш  мақсадида устоз-шогирт анаънасига амал қилган ҳолда ёнига 3-4 та шогиртларни олиб ўз бизнесини ривожлантирмоқда. Ҳудди шундай тамойил асосида "Қуриқсой" маҳалласида истиқомат қилаётган Меҳринисо Абдурахмонова банкдан 20 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, хонадонида тикувчилик цехни ташкил қилди ва маҳалланинг 6 нафар ишсиз-хотин-қизларини иш билан таъминлади.

6 нафар қизга тикувчилик сирларини ўргатяпман,-дейди фуқаро М.Абдурахмонова.-Ушбу тикувчилик цехини ташкил қилиш учун маблағим етмагани боис туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Минг раҳмат, мурожаатим тез ҳал бўлди. Энди манашу тикув машинасидан фойдаланиб, ўз фаолиятимни янада кенгайтираман, шогирдлар орттираман. Ўз даромадимни ўзим топаман. Биз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаётган, чексиз имкониятлар яратиб бераётган Юртбошимизга, қолаверса, мурожаатимизни эътибордан четда қолдирмай тез ечим топиб бераётган туман ҳокимимиз Хуррам Жураевга ва барча раҳбарларга ўз миннатдорлигимни билдираман.


P/S: Ҳа, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида касб-ҳунар марказларига ўқитилиб, бандлиги таъминланмоқда. Энди улар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолмайди. Чунки Президентимиз таъбири билан айтганда, уларнинг қўлларига бугун балиқ эмас, балки қармоқ бериляпти.


✍️Хуршида Узоқова,                                                                                                                                  Қашқадарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот котиби.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР