Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳар бир оилада тинч, тўкин, фаровон ва барқарор ҳаёт барпо этиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидир

--- 24-мар, 16:129 707
Хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, тиббий маданияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, айниқса, оилаларни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий асосларини кафолатлаш бугун ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, оналар чеҳрасига қувонч, мамнунлик ва шодумонлик улашиш, ҳар бир оилада тинч, тўкин, фаровон ва барқарор ҳаёт барпо этиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсора Сулаймонова ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари профилактик ҳисобда турган аёлларнинг оилавий шароитлари доимий равишда ўрганиб бормоқда. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар ҳал этилмоқда. Шу билан бирга бўлим томонидан жазони ижро этиш муассасасидан уйига қайтган аёллар касб-ҳунарга ўргатилиб, иш билан бандлиги таъминланмоқда. Хусусан, туманнинг Олмазор маҳалласида яшовчи Ж.Д ва Гулобод маҳалласилик Б.Ш лар жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб ўз уйларига қайтишди. Улар билан олиб борилган профилактик суҳбат натижасида аёлларнинг иш билан бандлиги таъминланди.

Айтиш мумкинки, айни вақтда ушбу йўналишда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Буни кўплаб ҳаётий мисоллар орқали ҳам кўриш мумкин. Бироқ, айрим аёллар билиб-билмай ҳуқуқбузарлик ва жиноят кўчасига кириб қолишмоқда. Жиноятга жазо албатта муқаррар жазони ижро этиш муассасаларидан уйига қайтган аёлларнинг жамиятга мослашиши уларни иш билан бандлигини таъминлаш масаласида Чироқчи туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР