Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

yangiliklar 27-сен, 11:159 916

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Яқинда youtube каналларида Чироқчи тумани "Мирзатўп" маҳалласи Мирзатўп қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Шайманова ва бошқалар яшаш ҳовлиси томорқасининг олд қисмидан тадбиркор Х.Жабборовга маҳалла маркази қурилиш учун ноқонуний ер майдони ажратилганлиги тўғрисида мурожаат қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари Мирзатўп қишлоғида яшовчи Н.Шайманова ва бошқалар билан учрашиб ушбу муаммога ечим ишлашди. Фуқаролар билан олиб борилган суҳбат ва тушунтиришлар ҳамда муаммонинг ечимини топиш юзасидан бугунги кунда ўрганиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Чироқчи тумани 4-сектор ҳудуди "Мирзатуп" маҳалласи Мирзатуп қишлоғида яшовчи фуқаро Шайманова Наргиза Мавлон қизи ва бошқаларнинг ижтимоий тармоқда қилган мурожаатлари юзасидан ҳолатни ўрганиш мақсадида тузилган Ишчи гуруҳ ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқароларнинг яшаш уйларига бориб ҳақиқий ҳолатни ўрганишди.


Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида фуқаролар Шайманова Наргиза Мавлон қизи, Қораева Хосият Авлаяровна, Жабборов Дилшод Рустамовичлар яшаб турган хонадонлари томорқасининг олди қисмидан Жаббаров Хуршид Хайитмуродовичга 2020 йилда “Хуршид Хайитмуродович” МЧЖ учун “Торжилға” маҳалласи далолатномаси асосида “Махалла гузари” қуриш мақсадида Чироқчи туман ҳокимлигининг 2020 йил 27 ноябр кунидаги HQ-1977/11 сонли қарорига асосан “Торжилға маҳалласи Торжилға қишлоғи худудида  5 та ташаббус доирасида  “Интернет кафе, кутубхона, китоб дўкони, рассомчилик устахонаси, тикувчилик цехи ҳамда махалла маркази” объектларини қуриш учун ер майдонини доимий фойдаланишга танлаб ажратиш тўғрисида”ги қарорига асосан қишлоқ хўжалик харитасининг 583-қ контуридан жами 0.12 гектар (1200.0 кв.метр) ер майдони ажратилган.


Ушбу ажратилган ер майдонининг бир қисми фуқаролар Шайманова Наргиза Мавлон қизи, Қораева Хосият Авлаяровна, Жабборов Дилшод Рустамовичларнинг яшаб турган ер участкаларининг маълум бир қисмидан тушганлиги ва бир неча вақтдан буён ўзаро низога сабаб бўлаётганлиги ҳамда ушбу “Маҳалла гузари” қуриш учун ажратилган ер майдони "Мирзатуп" маҳалласи ҳудудига туташ жойлашганлиги, фуқаролар "Мирзатуп" маҳалласида яшашлари ҳамда "Торжилға" маҳалласида яшовчи фуқароларга ушбу “Махалла гузари”га қатнашлари учун ноқулай жойдан ер ажратилганлиги сабабли Чироқчи туман ҳокимлигининг 2020 йил 27 ноябр кунидаги HQ-1977/11 сонли қарорини, қайта кўриб чиқилиши фуқароларга тушунтирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР