Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ОЛИБ БОРИЛИБ,УЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

yangiliklar 26-дек, 17:349 312
Айни кунда Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан  вилоятнинг барча ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда тадбиркорларга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунчилигидаги янгиликлар юзасидан тарғибот олиб бориш ва уларга амалий кўмаклар бериш тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, деҳқон бозорлари ҳамда савдо комплексларида тадбиркорлар билан ташкил этилаётган учрашувлар, профилактик суҳбатлар жойларда мавжуд камчиликларни бартараф этишда, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашишда, инсофли тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси – Чироқчи ТЙФУК юрисконсульти Нуриддин Жўраев, Чироқчи туман адлия бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорида фаолия олиб бориётган тадбиркорлар билан сайёр тарзда навбатдаги тарғибот тадбирлари ташкил этилди. 
Унда тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳолида солиқ тўлаш маданиятини шакллантириш, ўз фаолиятини белгиланган тартиб қоидалар асосида қонуний тарзда ташкил этиш ҳамда иқтисодий соҳада ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларига асосий эътибор қаратилди солиқ сиёсатидаги янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда амалий аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Тадбиркорларга юридик ва жисмоний шахсларга солиқ тўловларида белгилаб берилган енгилликлар ҳамда янги ўзгаришлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Нуриддин Жўраев,
Чироқчи ТЙФУК юрисконсульти.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR