Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

yangiliklar 30-дек, 17:119 541
Чироқчида ёшлар билан ишлашда янгича ёндошувлар, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Бугун тумандаги "Шоҳсарой" кошонасида ўтказилган "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви аваллиги учрашувлардан буткул фарқ қилади. Нега, дейсизми?...

🟢500 дан ошиқ умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаблари битирувчи ўқувчилари, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, санъат, маданият ва спорт соҳаларида юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар бир манзилга жам бўлди.
🟢Аҳоли  ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айланган "Заковат" интелектуал ўйини ўтказилди.
🟢Энг муҳими, ушбу учрашувни бутун туман ёшлари онлайн таризда "zoom" платформаси орқали кузатиб боришди.


🟢Учрашувнинг яна бир қизиқ жиҳати шундаки, сектор раҳбарлари учрашув давомида босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида ёшларга сўзлаб, мотивация беришди. Мақсад ёшларни интелектуал билимли ва салоҳиятли инсонлар бўлиб, камол топиши ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўкмаклашиш.
🟢Учрашув якунида раҳбарлар томонидан жорий йил мактабни тамомлаб педагогика, тиббиёт, IT ва технология йўналишларида юқори балл билан давлат бюджети асосида ОТМ талабасига айланган 63 нафар ёшларга ҳамда "Мутолаа завқи" кўрик танлови, "Заковат" интелектуал ўйини ғолиблари тақдирланишди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР