Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

yangiliklar / murojaatlar 07-июл, 21:349 646
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун туман марказидан олис "Араббанди" маҳалласи ёшлари билан учрашди. 
Маҳалладаги 67-сонли умумтаълим мактаби боғида ташкил этилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшлар ҳоким билан мулоқот қилар экан, уларнинг саволларига батафсил жавоб берилди. Расмиятчиликдан чекинган ҳолда ташкил этилган учрашувда ҳар бир ёш томонидан кўтарилган муаммолар тингланди.
Учрашувга келган йигит-қизлардан туман ҳокими "Араббанди" маҳалласида туғилиб элга танилган инсонлар ҳақида сўради. Кейин нега бундай савол берганлигига изоҳ бериб, ҳар бир ёш ўз маҳалласи, қишлоғи, тумани, вилояти ва юртининг машҳур инсонлари, уларнинг ибратли ишларини билиши халқ, Ватан тарихини ўрганиши керак, деди ҳоким.
Дарҳақиқат, ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам ана шу мақсадлар асосига қурилган. Учрашув давомида маҳалла ёшларининг таклиф мулоҳазалари, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдаги таклифлари ҳамда уларни қийнаётган муаммолари қабул қилинди.
Тадбир сўнгида Ливанда самбо бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати мусобақасида Ватан байроғини сарбаланд кўтариб, олтин медални қўлган киритган туманининг "Гулобод" маҳалласида истиқомат қилаётган Асрор Ҳамидовнинг эришган ютуқлари яна бир бор тилга олиниб, унга телевизор совға қилинди.
 Мен сиз ёшлар билан бўладиган ҳар қандай учрашув ва жонли мулоқотлардан чексиз куч-қувват ва кўтаринки руҳ оламан. Ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун мана шундай учрашувлар жуда зарур – дейди туман ҳокими Нодир Эркаев учрашув якунида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР