Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Нодир Эркаев сектор ҳудудидаги маҳаллаларида фаолият юритаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари билан учрашди.
Сектор раҳбари ва маҳалла бешлиги ўртасида бўлган учрашувда масъулларга хондонбай юриш тамойили асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ечимини кўтаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан сектор раҳбарига таклифлар киритиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашув давомида томорқадан самарали фойдаланиш орқали "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида бозоргир, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва аҳолини тадбиркорликка ўргатиш ва аҳоли хонадонларида энергия тежовчи технологиялардан фойдаланишни тарғиб қилиш хусусида тарғибот ишларини олиб бориш ишлари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш тўғрисида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш тўғрисида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.