Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқулов туманнинг "Олмазор" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар билан учрашди. Сектор раҳбари қабулида фуқаролар ўз талаб, таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан кредит олиш, ижтимоий нафақа тайинлаш, тиббий ёрдам олиш ва бошқа масалалар юзасидан кўтарилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ечимини топди. Ечими вақт талаб қиладиган муаммолар тегишли соҳа мутахасисларига ўрганиш учун юклатилди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларига вақтида жавоб бериш, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос тизим шакллантирилган. Ўтказилаётган бундай учрашувлардан мақсад халқ ичига кириб бориш ва фуқароларни рози қилишдан иборат. Бу ҳақда 3-сектор раҳбари ёрдамчиси Абдуғани Хуррамов маълум қилди.