Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ТЎҚСОНБОСТИ МУМАЙ ДАРОМАД МАНБАИ

yangiliklar 07-дек, 12:039 399
Тўқсонбости эрта кўклам, иликузди кезларида аҳоли дастурхонини сабзавот ва сервитамин кўкатлар билан тўлдириш, пировард натижада бозорларда нарх-наво барқарорлигининг омили. Шу мақсадда туман раҳбари Нодир Эркаев ҳудудларда олиб бораётган ўрганишлари давомида фойдаланилмасдан, қаровсиз қолдирилган ер майдонларига тўқсонбости экинларини экиш хусусида хўжалик ва томорқа эгаларига ўзининг тавсияларини бераётганлиги хусусида хабар берган эдик.  
Тўқсонбости мўмай даромад эканлигини аҳоли вакилларига тарғиб қилиши ва уларга намуна бўлиши керак бўлган маҳалла фуқаролар йиғини масъул вакиллари аниқроғи, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари томорқасида тўқсонбости экинларини экишганми? Бу саволга туман ҳокими Нодир Эркаев томонидан ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар натижаси жавоб бўлмоқда.
Хусусан туманнинг Қалқама ҳудудида туман раҳбари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида маҳалла аҳолисига ўрнак ва намуна бўлиши керак бўлган маҳалла тўртлигининг томорқасида тўқсонбости экинлари экилмаганлигини кўрган туман ҳокими Нодир Эркаев тўртликка танбеҳ бериб, уларнинг бу ҳаракатларини танқид остига олди. Шунингдек, маҳаллалар масъулларига ер участкаларида саримсоқпиёз, кўкатлар, сабзи, шолғом ва бошқа тўқсонбости экинларини экилишини ташкил этиш юзасидан тегишли  топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Тўқсонбости фермер ва деҳқонга кутилмаган даромад келтириши билан бирга бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини таъминловчи муҳим манба сифатида аҳоли розилиги ва эртанги кунга ишончининг мустаҳкам омили ҳамдир.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR