Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

БУГУНГИ МЕҲНАТ ЭРТАНГИ ҲОСИЛ ГАРОВИ!

yangiliklar 01-май, 17:019 52
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ҳокимлик ҳузурида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган бой билим ва тажрибага эга бўлган инсонларни бир гуруҳга жам қилган "Мадад гуруҳи" вакиллари билан  туманнинг Соҳибкор ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонида қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида агро режаларни муҳокама қилди.
Муҳокама давомида пилла, пахта ва ғалла парвариши, "Дала маданияти"ни ҳар бир фермер хўжаликлари дала майдонларида шакллантириш тут, ток, ошқовоқ, маккахўҳори сингари экин турларини экиш ва энг асосийси томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишга эътибор қаратиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. 

Қишлоқ хўжалигидаги ишлар қизғин паллага кирди. Бугун бажариладиган барча агротехник тадбирлар мўл ҳосил олишда катта аҳамиятга эга. Учрашувда ҳар бир фермерларнинг талаб ва таклифлари ҳам тингланди. Туман ҳокими юқоридаги масалалар бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар берди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР