Қадимий анъаналарга кўра, ўзбек қизлари бўлажак келинлик сепларига ҳар хил гилам ва каштачилик буюмларини ўзлари тайёрлаган. Албатта, гиламчилик ва каштачилик миллий ҳунармандлик санъатининг бир туридир. Унда нафислик, ўткир ва ёрқин ранглар акс этади, нақшлар хилма-хиллиги кишини тўлқинлантиради.
Айни пайтда туманимизда “Устоз-шогирд” анъанаси кенг йўлга қўйилган. Бугунги кунда чироқчилик гиламдўз ва каштадўз усталарнинг тиккан маҳсулотлари нафақат юртимиз балки хориж далатлари хонадонига ҳам кириб борди.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев она мерос миллий ҳунармадчилик анъаналарини давом эттириб ва ривожлантириб келаётган ҳунармандлар билан учрашди. Дастлаб, туман раҳбари туманнинг "Кишмиштепа" маҳалласида қўл меҳнатининг ажойиб намуналари саналган кашта ва сўзаналар тикиб, эл орасида қўли гул чеварга айланган Муҳаббат Ғуломованинг фаолияти ва у дуч келаётган муаммоларни ўрганди.
Ҳунарманд ва ҳоким ўртасида бўлган мулоқот давомида - Чироқчи каштачилик санъатини "Устоз - шогирт" анъанаси асосида янада ривожлантириш, бу орқали янги иш ўринлари яратиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга эришиш мақсадида туманда "Ҳунармандчилик маркази" ташкил этилади, - дейди туман ҳокими Нодир Эркаев.
Вилоятимизга келувчи хориж сайёҳлари борки, Салтанат Қўлдошова хонадонига кирмасдан ўтмайди. Шундоқ, давлат аҳамиятига эга 4Р 84 автомобил йўли ёқасида қад ростлаган уста ҳунарманд Салтанат Қўлдошова ва шогиртлари томонидан тўқилган гиламлар бугун нафақат юртимиз балки хориж давлатлари хонадонига ҳам кириб борди.
Туман марказидан олис "Араббанди" маҳалласида истиқомат қилаётган ҳунарманд Салтанат Қўлдошова фаолиятини ўрганган туман ҳокими Нодир Эркаев бу ерга ташриф буюраётган хориж сайёҳлари учун янада қулайлик яратиш мақсадида давлат аҳамиятига эга 4Р 84 автомобил йўли ёқасида замонавий сервис хизмати кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш тўғрисида ҳоким ўринбосари Бойқобил Норқобиловга тегишли топшириқлар берди.