Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида 50 нафар ишсиз фуқароларга 30 сотихдан ер майдони ажратиб берилди

murojaatlar 15-июл, 17:299 1 268
Чироқчи туман ҳокимлиги ташаббуси билан, бугунги кунда ғалладан бўшаган ер майдонларини ёшларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига такрорий экин экиб даромад олишлари учун доимий иш билан банд бўлмаган 50 нафар ёшларга 30 сотихдан ер ажратиб берилди. Деҳқончилик ҳадисини олган ёшлар ғалладан бўшаган ер майдонларини август ойи бошларида экиладиган сабзи, шолғом каби экин турларини экишга ҳозирлашмоқда.
Бугун ушбу ташаббус туман бўйлаб кенг қулоч ёзди. Хусуан "Мустақиллик" маҳалласидаги "Болсувор илғори", "Жуманазар Махмараимович" ва "Болсувор кўрки" сингари фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонлари шудгор қилиниб ёшларга бўлиб берилган. Кимдир мош, картошка ўруғларини ерга қадаган бўлса, сабзи, шолғом, туруп сингари экин турларини экишни режалаштирган ёшлар унумдор ерларни экин экишга тайёрлашмоқда.
-Бугун маҳалламиздаги тенгдошларим билан бизга экин экиб даромад олишимиз учун ер майдони ажратиб берилди. Бизга ажратилган ерларга дуккакли ва полиз экинлари экяпмиз, - дейди ёшлардан бири. - Ердан яхши даромад олиб, оиламиз даромадига ҳиссамизни қўшишимиздан жудаям хурсандмиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР