Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Янгиқурилиш" маҳалласидан ўтувчи 4Р 84 давлат аҳамиятига эга "Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала" автомобиль йўлининг 30 километрида йўл ёқасида қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.
Мазкур автомобиль йўлининг муҳофаза зонаси атрофида қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар билан учрашган туман раҳбари қурилиш материалларини тадбиркорлик объекти учун ажратилган ер майдонига жойлаштириш кераклигини таъкидлади ва тадбиркорларнинг бу ҳаракатлари ноқонуний эканлигини уларга тушунтириб, қисқа муддатда тартибга келтириш хусусида огоҳлантирди.
Шунингдек туман ҳокими Нодир Эркаев мутасадди раҳбарларга туманда қурилиш материаллари бозорини ташкил этиш учун ер танлаш ҳамда мазкур тадбиркорлик объектлари атрофини тартибга келтириш ва ободонлаштириш тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берди.