Чироқчида “Aёллар дафтар”даги 453 нафар аёлга бир марталик пул маблағлари тарқатилмоқда
Айни кунларда юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан ажратилган ёрдам пуллари тарқатилмоқда. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи 6-тоифасига киритилган қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд аёлларга "Аёллар жамғармаси" ҳисобидан 1 млн 200 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули маблағлари топширилмоқда.
Аёлнинг ҳаётдан кўнгли тўлса, хонадони фариштали, фарзандлари бахтиёр бўлади, эртанги кунга ишонч ортади. Шундай экан, “Ёрдам кўрсатилди”, “Иш билан таъминланди” дейиш билан чекланилмайди. Муаммоларни қайта-қайта ўрганиш, шарт-шароит яратиш борасида белгиланган вазифалар давом этаверади.
✍️Гулчирой Соатова,
Оила ва хотин-қизлар туман бўлими бошлиғи.