Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди. Ана шундай ҳудудлардан бири — Чироқчи тумани марказидан олис "Бўронжуз" маҳалласи бўлади.
Бу ерда ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугун янгича қиёфа касб этаётган бу жойлар кишида гўё эндигина пайдо бўлгандек тасаввур уйғотади. Аммо бу ўша — бўронжузликларнинг қадимий ва қадрдон қишлоғи. Фақат энди у замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланаётир.
Бугун Республика Ишчи гуруҳи вакиллари бошчилигида туман ҳокими Нодир Эркаев ва сектор раҳбарлари "Бўронжуз" маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ишчи гуруҳ вакиллари сектор раҳбарлари билан биргаликда ободонлаштириш нафаси кезиб юрган маҳаллада олиб борилаётган ишлар ҳамда аҳолининг кайфияти билан қизиқди.
Ўз навбатида маҳаллада аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий кўмакка муҳтож фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш, хонадонларни ободонлаштириш ва томорқадан самарли фойдаланиш кўникмаларини ошириш, электр таъминотида юзага келган камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объeктлари (мактаб, боғча, касалхоналарни) таъмирлаш, ҳомийлар кўмагида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз фуқаролар уй-жойини таъмирлашга кўмаклашиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида меҳнат ярмаркаси ташкил этиш каби амалий ишлар олиб борилади.
Бир сўз билан айтганда “Бўронжуз” маҳалласи — катта ўзгаришлар остонасида. Бугун маҳаллада кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.