Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманининг "Халқобод" маҳалласида ички йўлига асфалт қопламаси ётқизиш ишларини олиб борилмоқда.

yangiliklar / murojaatlar 08-июл, 21:279 930

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ахоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммолар ҳал этилмоқда.
Бугун туманнинг 3-сектор ҳудудидаги "Халқобод" маҳалласи ахолисининг туман рахбарларига қилган мурожаатлари ижобий ечим топди. Маҳалладаги мактабга олиб борувчи 2 км ички йўлга асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда, - деб хабар қилди сектор раҳбари ёрдамчиси Абдуғани Хуррамов.

Бу ишлар натижасида маҳаллада аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа касб этади. Айни кунларда Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманда йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Март 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR