Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Чироқчида ҳам ёшлар билан ишлашда янгича ёндошувлар, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати! Шу муносабат билан бугун Маданият марказида туман ҳокими Нодир Эркаев иштирокида "РАҲБАР ВА ЁШЛАР" учрашуви ташкил этилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари" рўйхатида турган йигит-қизларнинг мурожаатларини ҳал этиш, муаммоларига ижобий ечим топиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Учрашувда берилган саволларга туман раҳбари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшларни ўз қизиқиши, қобилияти ва малакасидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида талабгир касб-ҳунарларга йўналтириш ҳамда иш билан бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддилар ўз олдига тегишли вазифаларни белгилаб олдилар. Мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, ўрганиб чиқиш учун тегишли масъулларга бириктирилди.