Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ҳоким фуқаролар мурожаатларини тинглади

yangiliklar / murojaatlar 09-авг, 22:309 394
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Фазулла Юсупов ҳокимлик биносида муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда асосан аҳоли вакиллари томонидан бандлик, ижтимоий ёрдам, саломатликни тиклаш, ичимлик суви, электр таъминоти, йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.


- Ҳоким қабулида ўзимга керакли дори-дармонларни харид қилишга имконим йўқлигини айтиб, моддий ёрдам ажратишини сўраб, мурожаат қилдим, -дейди туманнинг Додиқ маҳалласида истиқомат қилаётган  83 ёшли Хурсан она Ёрбозорова. - Мурожаатим ижобий ҳал бўлди.
Қарийб, тўрт ярим соат давом этган қабул давомида 70 дан ортиқ фуқаролар томонидан турли масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.
Қабул давомида 24-27 август кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида Белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон биринчилигида терма жамоас аъзоси Шодиёна Умрзақованинг иштирок этиши учун "Тошкент-Уфа-Тошкент" авиайўналиши бўйича авиачипта харид қилиш юзасидан Шодиёнанинг мураббийи қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ечим топди. Туман ҳокими ташаббуси билан Шодиёна Умрзақова учун авиачипта олиб берилди.
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Мақсад одамларнинг муаммосига ечим топиш, уларга яқиндан ёрдам беришдир. 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR