#sayyor_qabul
#muammo_va_echim
Давлат раҳбарининг Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан ўтказган видеоселектордаги топшириқлари ижросини туманда таъминлаш мақсадида бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаевнинг навбатдаги қабули туманнинг "Олмазор" маҳалласида "Олмазор", "Обиҳаёт", "Пахтаобод", "Янгиқишлоқ" ва "Чимқурғон" маҳаллалари фуқаролари учун ташкил этилди.
Қабулда "Олмазор" маҳалласида истиқомат қилаётган ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмалари ва Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси
Қабулда 60 нафар фуқаролар иштирок этиб, саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ва таълим, йўл, электр, сув таъминоти масалаларида билдирган муаммолари тингланиб, ижобий ечим изланди.
Мақсад одамларнинг муаммосига ечим топиш, уларга яқиндан ёрдам беришдир. Қарийиб, 4 соат давом этган фуқаролар қабулида туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг муммоларини тинглаб, уларга ечим излади.
Қабулда "Олмазор" маҳалласида истиқомат қилаётган ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсултлар кўргазмалари ва Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.