Давлат раҳбарининг Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан ўтказган видеоселектордаги топшириқлари ижросини туманда таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ва туман ИИБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқуловлар бугун туман марказидаги 4-сонли касб-ҳунар мактаби ҳовлисида туман фуқаролари ҳамда ёшларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулда фуқаролар саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой таъмири, кредит ва таълим масалаларида билдирган муаммолари тингланиб, ижобий ечим изланди. Қабул давомида ўз муммоларига ечим излаб келган аксарият фуқароларнинг муммолари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ечими вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъул шахсларга ўрганиш учун юклатилди.
Фуқаролар қабули давомида иш билан банд бўлмаган фуқаролар учун "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ярмарка доирасида 16 нафар фуқаролар ўз иш ўринга эга бўлишган бўлса, 3 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек,18 нафари касб ҳунарга ўқитиш марказларига йўналтирилди.