Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Деҳқон ерни ЎЗИНИКИ деб билиб ишлатса...

yangiliklar 15-ноя, 18:169 300
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш, мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги қарори ижроси Чироқчи туманида таъминланмоқда.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Файзулла Юсупов раҳбарлигида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда боғ ва токзорлар йўналишида фаолият олиб бораётган фермер-деҳқонлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар ўрнида "кузги дарахт экиш" мавсумида серҳосил дарахт навларни ерга қадаш, боғ ва қатор орасидан самарали фойдаланиб, озуқабоп маҳсулотлар етиштиришга жиддий эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тўхталган туман раҳбари, бу орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланишини таъкидлади.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашув давомида боғдан самарасиз фойдаланиб, фермер хўжалиги айланма маблағларини шакллантирмаган ва солиқ қарздорлиги мавжуд фермер хўжаликлари фаолиятини ўрганиш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида туман ҳокими масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Ер ҳақиқий эгасини топиши керак. Деҳқон ерни ЎЗИНИКИ деб билиб ишлатса, у ўша ерга ҒАМХЎРЛИК қилади, чунки узоқ келажакда ҳам еридан фойда олишни кўзлайди. Ва барча керакли тадбирларни амалга оширади. Ахир айтишадику, ерни боқсанг, ер сени боқади дея, таъкидлади туман ҳокими фермерлар билан бўлган учрашувда.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR