Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

“Дала маданияти фермер даромади” шиори остида семинар ўтказилди

yangiliklar 14-ноя, 22:009 222
Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчи туманида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, бугун туманнинг Охун Бобоев ҳудудидаги "Фармонқул ҳожи" ва Бешчашма ҳудудидаги "Уйшун чорбоғи" фермер хўжаликларида “Дала маданияти фермер даромади” шиори остида фермер деҳқонлар иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинар иштирокчиларга туман ҳокими Файзулла Юсупов қарорга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига моддий ресурсларни узлуксиз етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилишни янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Дала маданияти фермер даромади” шиори остидаги ўтказилган семинарлар давомида дала четларига тут ва ток кўчатларини ерга қадаш ишларини сифатли бажариш хусусида тегишли тавсиялар берилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ҳам яхши ниятлар билан тут кўчатларини ерга қадади.
Маълумот ўрнида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида тумандаги 443 та фермер хўжаликлари дала четларига 100 минг туп тут кўчатлари экилиши режалаштирилган. 


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR