Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

БИР КУНДА ЧИРОҚЧИДА ИККИТА САНОАТ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

yangiliklar 14-дек, 17:349 417
Кичик саноат зонаси ҳақиқий саноат ва даромад майдонига айланиши керак...
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилиш давомида берган топшириқлари ижроси Чироқчи туманида таъминланмоқда. Вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари асосий эътиборни саноат, туризм, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратиш кераклигини таъкидлаган эди...
Кичик саноат зоналари тадбиркорларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Туманнинг Мустақиллик маҳалласидаги кичик саноат зонасида 16 та тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 221 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 
Бугун санаот зонасида тадбиркор Собир Хоналиев томонидан 1 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига чинни рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш цехи ўз фаолиятини бошлади. Дастлабки, босқичда 4 турдаги чинни буюмлар ишлаб чиқарилаётган бўлса, иккинчи босқичда яна 8 турдаги чинни буюмлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 
Энг муҳими чинни буюмлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё заҳираси туманда мавжуд. Цех фаолиятини бошлаши билан биринчи босқичда 10 нафар аҳоли бандлиги таъминланган бўлса, иккинчи босқичда эса 30 та янги иш ўрни яратилади.
Туманнинг "Кишмиштепа"  маҳалласида истиқомат қилаётган ака-ука уста ҳунармандлар ота касбини давом эттириб эл орасида ном чиқарди. Ака-ука Жавлонбек ва Отабек Ҳайдаровлар мана 15 йилдирки, темирчилик ортидан оила тебратиб келаётган эди.
Кичик санаот зонасида ўз лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган ака-ука тадбиркорлар томонидан лойиҳа қиймати 5 млрд сўмдан зиёд бўлган турли ҳажмдаги иситиш қозонхоналари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. 
"Komfort" бренди остида кичик саноат зонасида катта ҳажмда истиш қозонхоналари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 35 та янги иш ўрни яратилди. Навбатдаги 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа давомида эса қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади. 
Янги санаот корхоналарининг очилиш маросимида Чироқчи туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла аҳли ҳамда бир гуруҳ туман фаоллари иштирок этди.
Кичик саноат зоналари тадбиркорларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, саноатни технологик ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг муҳим механизмларидан бири индустриал парклар, технополислар ва саноат зоналари ҳисобланади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR